Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:15

Россия ракетаси қаерни нишонга олади?


Шимолий Осетиянинг Беслан шаҳрида юз берган фожеадан сўнг Россия ҳукумати терроризмга қарши шафқатсиз кураш олиб борилишини таъкиламоқда. Мамлакатнинг айрим юқори мартабали расмийлари ҳатто дунёнинг исталган нуқтасидаги террорчиларга қарши биринчи бўлиб, яъни превентив зарба беришга тайёрлигини билдираётир.

Кузатувчиларнинг эътирофича, бу баёнотлар АҚШ раҳбарияти 11 сентябрь воқеаларидан сўнг тутган йўлни эслатади. АҚШ ўшанда Афғонистонда толибларга қарши уруш ҳаракатларини бошлаганди.

Сиёсатшунос Комрон Алиевнинг фикрича, ҳеч қандай, ҳатто терроризмга қарши кураш баҳонасида ҳам бир мамлакат иккинчи давлатнинг ҳудудига зарба беришга ҳақли эмас. Бу халқаро қонунчиликда ҳам белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, барча портлашларда террорчиларни айблаш ҳам нотўғри. Халқаро экспертлар дунёда юз бераётган террорчилик ҳаракатларнинг 30 фоизи махсус хизматлар томонидан уюштирилишини айтмоқда. Масалан, Исроил разведкаси шундай ишлар билан шуғулланади.

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг таъкидлашича, превентив зарба беришда терроризм фақат бир баҳона бўлиши мумкин. Асосий мақсадни эса қудратли давлатларнинг геосиёсий ўйинларидан излаш керак. Шунинг учун кўпчилик экспертлар терроризм нафақат хавфли, балки қудратли давлатлар учун фойдали ҳамдир, деган хулосага келмоқда. Айнан терроризмга қарши кураш баҳонасида давлатларнинг ички ишларига аралашув, империяпарастлик сиёсатини олиб бориш кузатиляпти.

Сиёсатшунослар қудратли давлатлар Марказий Осиёда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун ғойибона кураш олиб бораётганига урғу беряпти.

К.Раббимовнинг сўзларига қараганда, Россия бир вақтлар собиқ иттифоққа кирган давлатлардаги ўз манфаатларидан воз кечиш ниятида эмас. Зеро, собиқ иттифоқ тўғрисида гап кетганда Владимир Путин ҳеч қачон салбий муносабат билдирмаган. У собиқ СССР доирасида маркази Москвада бўлган интеграцияни ҳоҳлашини яширмайди. Путин ҳамда унинг командаси буюк ва қудратли Россия яратиш тарафдорларидир.

К.Алиевнинг билдиришича, Россия тажовузи, албатта, Европага қаратилмайди. Бундай ҳаракат, асосан, Кавказ ва Марказий Осиё давлатларига нисбатан бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG