Линклар

Ўзбекистон “Москва-Вашингтон-Пекин” уч бурчагида: “Катта ўйин” давом этаётир


Фарангис Саид 2001 йил 11 сентябр Марказий Осиё давлатлари учун бурилиш нуӄтаси бўлди. Нью-Йорк ва Вашингтондаги ҳодисалардан сўнг АҚШ минтаӄа, жумладан Ўзбекистонда ўз ӄўшинларини жойлаштирди. Мустаӄиллик даврининг илк кунлариданоӄ Вашингтон билан яӄинлашишга ҳаракат ӄилиб келган Президент Ислом Каримов муродига етгандек бўлди: эндиликда у Вашингтон шериги эди.

Бу ҳолат минтаӄанинг геосиёсий мавӄеини ўзгартирди. “Москва-Пекин-Вашингтон” уч бурчагидаги мувозанат нуӄтаси Вашингтон томон оға бошлади. Марказий Осиё давлатлари АҚШнинг талаб ва таклифларини ӄабул ӄилиб, Москва иродасига ӄарши чиӄиши мумкинлиги аён бўлди.

Масалан, АҚШ ҳамкорига айланган Ўзбекистон Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг 11 сентябр ҳужумларидан кейин бўлиб ўтган учрашувига ўз вакилларини юбормади. Бу эса минтаӄада Россия ва Хитойнинг роли ҳам ўзгарганидан далолат берди.

Швециядаги Халӄаро муносабатлар институти етакчи таҳлилчиси, Россия ва Марказий Осиё бўйича мутахассис Лина Йонсон фикрича, Ўзбекистон маӄоми ўзгарганини тушунган Ислом Каримов Россия билан муносабатларни белгилаётганида бундан фойдалана бошлади:

”Каримов АҚШдан олажак ёрдами ҳаӄида ўйлайди. Бундан ташӄари у Россия билан савдолашаётганида, АҚШдан олинаётган ёрдамни кўз-кўз ӄилади, буни Россиядан кўпроӄ ёрдам ундириш учун ӄўллайди. Чунки Каримов, агар унинг хавфсизлигига жиддий таҳдид туғилса, Россия катта ёрдам бера олмаслиги ёки ёрдам беришни истамаслиги мумкинлигини яхши тушунади,” - деб фикр билдиради Лина Йонсон.

2001 йил 11 сентябрдан сўнг Хонобод ва Қарши авиабазаларини АҚШ аскарларига очиб берган Каримов “бундан буён Москвага эътибор бермаса ҳам бўлади”, деган фикрга келгандек туюлди. Ваҳоланки, 80-йиллар охирида Каримов “Россия билан бирга бўлсак, дарёларимиздан сут оӄади, Россиядан ажралиб чиӄсак, дарёларимиздан ӄон оӄади,” деб тез-тез такрорлар эди.

Аммо, Ўзбекистонни ўзининг ҳарбий ва сиёсий шериги этиб белгилаб, Тошкентга катта миӄдорда маблағ ажратган АҚШ ички ва ташӄи босим оӄибатида Каримов ҳукуматидан инсон ҳуӄуӄлари соҳасидаги вазиятни яхшилашни талаб ӄилди. Талаблар етарлича бажарилмагач, 2004 йил июлга келиб Оӄ Уй Тошкентга ажратилган маблағ ҳажмини камайтиришга ӄарор ӄилди.

Демократик ислоҳотларсиз АҚШ билан шерикликни давом эттириш имкони йўӄлигини англаган Ислом Каримов ўз сиёсатини ўзгартириб, эътиборини яна Москвага ӄаратди.

Ҳокимиятга келганидан буён Россиянинг собиӄ совет маконидаги таъсирини ӄайта тиклашга ҳаракат ӄилиб келаётган Президент Владимир Путинга бу ўзгариш жуда маъӄул бўлди.

Швециялик мутахассис Лина Йонсон Тошкент ва Москва ўртасидаги яӄинлашув ҳаӄида шундай дейди:

”Ўша ҳодисадан сўнг Россия ва Ўзбекистон ўртасида яӄинлашув кузатилди. Ўзбекистон хавфсизлик соҳасида Россия билан ҳамкорлик ӄила бошлади ва ҳатто Россия етакчилигидаги ҳарбий машӄларда ӄатнашди,” - дейди швециялик мутахассис.

Айни ваӄтда Хитой Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти орӄали Марказий Осиёни ўз таъсир доирасига киритишга ӄаратилган уринишларини давом эттирди. 2004 йил июнда Тошкентда бўлиб ўтган саммитда Пекин вакиллари ташкилотга аъзо Марказий Осиё давлатларига 1 миллиард юан миӄдорида маблағ ажратишни ваъда ӄилди. Маблағнинг каттагина ӄисми Ўзбекистонга берилади.

Ўз навбатида, Тошкент Москва баробарида Пекин билан ҳам яӄинлашишга уринмоӄда: Хитойнинг Ислом Каримовга “инсон ҳуӄуӄлари борасидаги вазиятни яхшилаш керак”, дейиши эҳтимоли деярли йўӄ-да!

Энди, масаланинг яна бир жиҳатига эътибор ӄаратайлик.

Исломий экстремизм хавфи ҳаӄида Марказий Осиё лидерлари мустаӄиллик даврининг бошидан гапирадилар. Бу уларнинг бари, айниӄса, Ўзбекистонга Ғарб давлатлари, хусусан АҚШдан катта миӄдордаги ёрдам олиш имконини берди.

Аммо кўпгина кузатувчилар эътирофича, ички муаммолар Марказий Осиё мамлакатларига ташӄи хатарларга ӄараганда жиддийроӄ таҳдид солмоӄда. Хусусан, Ўзбекистонда инсон ҳуӄуӄларини поймол этиш амалиёти давом этаётгани, сиёсий плюрализмнинг йўӄлиги, бозор муносабатларига асосланган иӄтисодиёт ҳамон барпо этилмагани, аҳолининг тобора ӄашшоӄлашаётгани ижтимоий портлашга олиб келиши мумкин.

Лондонда нашр этиладиган “Жейнс Сентинел: Россия ва МДҲ” журнали бош муҳаррири Алекс Ватанка фикрича, бу маънода МОдаги ҳозирги вазият 1991 йилдагидан фарӄ ӄилмайди:

”Фикримча, Марказий Осиёдаги вазият умуман ўзгармади. Яъни 1991 йилдаги вазиятни бугунги аҳвол билан солиштирсак, демократия, фуӄаровий эркинликлар ва сиёсий плюрализм масалаларида ушбу беш давлатдаги муаммолар ўша-ўшалигича ӄолмоӄда. Уларни ҳал этиш учун ҳеч нарса ӄилинмади.

Марказий Осиёнинг узоӄ келажагини башорат ӄилиш ҳамон ӄийинлигича ӄолмоӄда. Бу, биринчи навбатда, АҚШнинг сиёсатига боғлиӄ. Агар Вашингтон минтаӄадаги таъсирини кучайтиришга, бунинг учун эса ҳарбий ӄўшинларини минтаӄада узоӄ муддатга ӄолдиришга ӄарор ӄилса, Марказий Осиёни ўзининг анъанавий таъсир доираси, деб ҳисоблайдиган Россия бунга ӄаршилик кўрсатиши мумкин. Зеро, Путиннинг сўнгги пайтларда ӄилган баёнотлари Россия Марказий Осиёни ўз таъсир доирасига ӄайтаришга ӄатъиян ӄарор ӄилганини намойиш этмоӄда. Демак, “Катта ўйин” янги босӄичга чиӄиши мумкин.
XS
SM
MD
LG