Линклар

Австралия дунë мамлакатларидаги элчихоналари хавфсизлигини кучайтирмоқда


Арол Пайшанба куни Австралиянинг Индонезия пойтахти Жакартадаги элчихонаси ëнида амалга оширилган портлашдан кейин Австралия ҳукумати барча элчихоналари хавфсизлигини кучайтиришга киришди. Портлаш оқибатида 9 киши ҳалок бўлди ва 180 одам жароҳатланди. Бундан олдин ҳам Индонезия ҳудудида австралияликлар нишонга олинган ва юзлаб киши нобуд бўлган эди. 2002 йилда Балидаги тунги клубга қилинган ҳужум натижасида қурбон бўлганларнинг кўпчилиги австралиялик саëҳатчилар бўлган.

Хавсизлик чораларини кучайтиришга бир томондан Индонезия ҳудудидаги террорчиларнинг австралияликларга қарши яна ҳужум қилиши ҳақидаги хавотирлар сабаб бўлган бўлса¸ бошқа тарафдан Австралиянинг халқаро терроризмга қарши курашда АҚШ иттифоқчиси бўлганидир. Австралия Бош вазири Жон Ҳоварднинг айтишича¸ Австралия ва унинг иттифоқчилари терроризмга қарши узоқ кураш олиб боришлари керак бўлади. Террорчилар яна шундай ҳужумларни амалга ошириши мумкин. Терроризмга қарши кураш узоқ ва қонли бўлади. Бундан бошқача ўйлаган одамлар ўзларини алдаган бўладилар.

Шанба куни Жакарта полицияси ходимининг айтишича¸ кучайтирилган хавфсизлик чораларига қарамай¸ Индонезияда яна ҳужумлар содир этилиши мумкин. Полиция Австралия¸ АҚШ ва Британия элчихоналари биноларини қаттиқ назорат қилмоқда. Жакарта полицияси бошлиғига кўра¸ агарда пайшанба куни содир этилган портлашга ўхшаган ҳужум қилинадиган бўлса¸ унинг олдини олиш анча қийин бўлади.

Пойтахтда қўлга олинган Азаҳари Ҳусин исмли малайзиялик шахс бомба бўйича мутахассис бўлган. Полицияга кўра¸ у "Ал-Қайда"га алоқадар Жамоаи-Исломия гуруҳининг аъзосидир. Жамоаи-Исломия гуруҳи 2002 йил Балида ва ўтган йили Жакартадаги
меҳмонхонада содир этилган портлашларда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG