Линклар

logo-print

Православ насронийларининг Африкадаги диний етакчиси патриарх Пётр Еттинчи бугун Грецияда юз берган вертолёт ҳалокати оқибатида ҳалок бўлди.


Тўлқин

Вертолёт бортида 18 киши, шу жумладан, патриарх Пётр Еттинчи ҳам бўлган.
Патриарх ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахслар вертолётда Афина шаҳридан православ мазҳабининг муқаддас қадамжоларидан бири — Афон тоғидаги машҳур ибодатхонага томон учган. Парвоз бошлангандан кейин бироз ўтиб, вертолёт билан алоқа узилиб қолган.
Ҳалокатга учраган вертолёт бўлаклари денгиз тубидан топилди. Ҳозиргина олинган маълумотга кўра, вертолёт бортида бўлганларнинг ҳаммаси ҳалок бўлган. Ҳозирча уч кишининг жасади топилган.
XS
SM
MD
LG