Линклар

Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази соҳиби бўлган Нью-Йорк порти 2001 йил 11 сентябрда содир этилган террорчилик ҳаракатларида кўрилган зарарлар учун Саудия Арабистонини суд берди.


Тўлқин

Мазкур террорчилик ҳаракати содир этилганда Нью-Йорк портининг 84 ходими ҳалок бўлди. Эгизак биноларнинг иккаласи ҳам бутунлай вайрон этилди. Нью-Йорк порти нега айнан Саудия Арабистонини мазкур террорчилик ҳаракати учун жавобгарликда айблаяпти? деган саволга порт раҳбарияти вакили жавоб беришни истамади.
Яқинда судга Саудия Арабистонига қарши шу каби даъво аризаси билан “Кантор Фитцжералд” сармоя ётқизиш билан шуғулланадиган компанияси ҳам мурожаат қилган эди. Мазкур компания 11 сентябрда содир этилган фожеада 650 ходимини йўқотган. Компания Саудия ҳукуматини “Ал-Қоида”ни тўғридан-тўғри молиялаштирганликда айблаган.
XS
SM
MD
LG