Линклар

Бугун Америка Қўшма Штатларида 11 сентябр фожеаси қурбонлари хотирасини ёд этиш маросимлари бўлиб ўтди.


Тўлқин

Мазкур фожеада 3 000 киши нобуд бўлди. Бугун Нью-Йорк шаҳрида эрталабки соат 8 46 да, яъни 3 йил олдин Жаҳон савдо маркази биносига биринчи ўғирланган самолёт келиб урилган дақиқада ҳалок бўлганларни хотирлаб, сукут сақлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимлар, шунингдек, Вашингтон шаҳри ва Пенсильвалия штатида ҳам бўлиб ўтди.
Вашингтондаги маросимда сўзга чиққан Президент Жорж Буш, жумладан, шундай деди:
“Қўшма Штатлар террорчиларга қарши, улар машғулот ўтказишаяптими, дам олишаяптими, қаерда бўлмасин, бир сўз билан айтганда, илдиз отиши мумкин бўлган ҳамма жойда, кураш олиб боради”, — деди Америка Президенти.
Маросимларда 3 мингдан иборат фожеа қурбонларининг номлари ўқиб эшиттирилди. 11 сентябр фожеаси муносабати билан бошқа мамлакатларда ҳам уюштирилган хотирлаш тадбирларида халқаро терроризмга қарши кураш борасида турли фикрлар билдирилди. Хусусан, Австралия Бош Вазири Жон Ҳовард бугун шу муносабат билан Сиднейда ўтказилган маросимда: “Терроризмга қарши кураш узоқ давом этадиган ва қонли кечадиган курашдир. Агар кимдир бошқача фикрда бўлса, қаттиқ янглишади”, — деди:
Покистонда ҳукумат бинолари ва элчихоналарни қўриқлаш учун юзлаб қўшимча полициячилар ва аскарлар жалб этилди.
XS
SM
MD
LG