Линклар

Бағдод марказида Америка ҳарбийлари ва Ироқ исёнчи гуруҳлари ўртасида шиддатли жанглар бўлиб ўтди.


Тўлқин

Сўнгги маълумотларга кўра, жангларда ҳалок бўлганлар сони тахминан 5 кишидан 13 кишигача, яраланганлар сони 45 кишидан иборат.
Шунингдек, “Ал-Арабия” телекомпаниясида ишловчи фаластинлик журналист ҳам ҳалок бўлди.
Бағдод ғарбида автомобилга ўрнатилган бомба портлаши оқибатида икки Ироқ полициячиси ва 12 ёшли бола ҳалок бўлди.
Бағдод жанубидаги Рамадий шаҳрида Америка ҳарбий самолётларидан исёнчи гуруҳларга зарба берилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 киши атрофида.
“Абу-Ғрайб” қамоқхонаси дарвозаси олдида автомобилга ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 3 киши жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG