Линклар

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Қозоғистон ва Қирғизостон ҳукуматларини шу йили Ўзбекистонда содир этилган портлашларни амалга оширганликда айбланаëтган диний радикал гуруҳларини қаттиқ назоратга олишга чақирди.


Ислом Каримов бу ҳақда Ўзбекистонга ташрифини давом эттираëтган Чехия республикаси Президенти Васлав Клаус билан учрашуви давомида билдирди.

Ўзбекистон раҳбари шунингдек¸ агар Марказий Осиë давлатлари раҳбарлари минтақада террор ва диний экстримизмга қарши курашни истаса¸ у ҳолда “Хизб-ут-Таҳрир” гуруҳи аъзоларини кўпроқ назорат қилиши кераклигини айтди.

Ўзбекистон расмийлари шу йили Тошкент ва Бухорада содир этилган портлашларда “Хизб-ут-таҳрир” аъзоларининг қўли борлигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG