Линклар

Ҳиротда юз берган қонли тўқнашувлардан кейин бугун гуманитар ташкилот ходимлари шаҳарни тарк этмоқда.


БМТнинг минтақадаги вакиласи Мануэл де Алмейда ташкилотнинг 51га яқин ходими Ҳиротдан Кобулга учганини маълум қилди. Гуманитар ташкилотнинг қолган 50 нафар ходими ҳам Кобулга кетаëтгани ҳақида хабарлар тарқатилган.
Тўқнашувлар шанба куни Ҳирот вилоятининг собиқ ҳокими Исмоилхон ўз лавозимидан бўшатилганидан кейин бошланиб кетган эди.
Хабарларга қараганда¸ тўқнашувлар оқибатида 7 киши ҳалок бўлиб¸ 20дан ортиғи жароҳат олган.
Оммавий тартибсизликлар оқибатида Исмоилхон тарафдорлари Ҳиротдаги БМТ ваколатхонасига ўт қўйиб, Америка патрул хизмати вакилларига ҳужум уюштирган эди.
Етакчиларининг ўз лавозимидан бўшатилганидан норозилик билдириб¸намойиш ўтказганлар ҳукуматнинг бу қарорини қоралади:

" Биз ҳукуматга қаршимиз. Чунки¸ биз Хиротни фақатгина бизнинг амиримиз бошқарашини истаймиз. Биз унинг ўрнига бошқаси ўтиришини истамаймиз”.
Хон якшанба куни маҳаллий телевидение орқали ўз тарафдорларига мурожаат қилиб¸ зўравонликларни тўхтатишни сўради.
БМТ Бош Котиби Кофи Аннан Ҳиротдаги БМТ ваколатхонасига ўт қўйилганини қоралади.
XS
SM
MD
LG