Линклар

Бугун Венада Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик Жанубий Корея ва Эрон ядровий дастури юзасидан музокараларни бошлади.


Агентлик раҳбари Муҳаммад ал-Барадэй Сеулнинг ядровий дастури устида олдин олиб борган ишлари ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этмаëтганини ва бу жиддий хавотир туғдираëтганини маълум қилди.
Жанубий Кореянинг агентликдаги вакили Чо Ванг Беом унинг мамлакати МАГАТЭ билан тўлиқ ҳамкорлик қилаëтганини билдирди.

Эронга ҳам тўхталар экан¸ Ал-Барадэй ¸ гарчи Теҳрон унинг ядровий дастурини ўрганиб чиқиш шу йилнинг ноябр ойида якунланишини талаб қилаëтган бўлса-да¸ агентлик бу талабни эътиборга олмаслигини маълум қилди :
“Менинг назаримда¸мен ҳаттоки бу ҳақда Эрон ҳукуматига ҳам айтганман¸ Теҳрон ядровий дастурини тинч мақсадларда олиб бораëтганини исботласа¸бу улар учун фойдали бўлади. Бу эса¸менимча¸ бу масалани сиëсий йўллар орқали ҳал этиш мумкинлигига қаратилган кенг кўламдаги музокараларнинг дастлабки босқичи бўлади”.
Вашингтон Эрон махфий равишда ядровий қурол устида ишлаяпти¸деган фикрда.
XS
SM
MD
LG