Линклар

Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида фаластинлик худкуш ўзини портлатиб юбориши оқибатида икки Исроил аскари жараҳотланди.


Тўлқин

“Ал-Ақсо” мазлумлар жамоаси” номли гуруҳ жавобгарлигини ўз зиммасига олган мазкур террорчилик ҳаракати Калькилия шаҳрига кираверишда содир этилди.
Куни кеча Исроил вертолётлари Женин аҳоли пунктига аниқ нишонга қарата зарбалар берган эди. Бунинг оқибатида 3 фаластинлик ҳалок бўлди.
Фаластинлик жанггарилар гуруҳи вакили бугун содир этилган террорчилик ҳаракатини исроилликларнинг ана шу ҳужумига жавобан эканлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG