Линклар

Шимолий Корея ўзининг ядровий дастури бўйича барча музокараларда иштирок этишга розилигини билдирди.


Тўлқин

Бу ҳақда Буюк Британия ҳукуматининг олий мартабали вакили Билл Раммел ўзининг Пхеньянга қилган 4 кунлик сафари сўнггида маълум қилди. Бироқ у Пекинда ўтказган матбуот анжуманида сўзга чиқиб, иккала ҳукумати, АҚШ, Япония, Россия ва Хитой иштирок этадиган мазкур музокараларнинг айнан қайси кундан бошлаб янгиланишини очиқ айтмади. Раммел сўзларига кўра, музокаралар бошланадиган куннинг ҳозирча сир тутилиши қисман 2 ноябрда АҚШда бўлиб ўтадиган президент сайловлари билан ҳам боғлиқ.
Чунки АҚШ Пхеньяндан ҳеч қандай бошланғич шарт-шароитларсиз ядровий қурол ишлаб чиқаришни тўхтатишни талаб қилмоқда. Шимолий Корея эса иқтисодий компенсация ва хавфсиз кафолатлари билан таъминланиши лозимлиги хусусидаги фикрида туриб олган.
XS
SM
MD
LG