Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:49

Савдогар аёлларнинг норозилик чиқиши давом этмоқда


Турғунбек Андижонда савдогар аёлларнинг 7 сентябрь куни бошланган норозилик чиқишлари ҳали ҳам давом этмоқда. Бу норозилик акциялари турли кўринишларда бўлмоқда.

Шаҳарнинг “Холис” буюм бозорида беш юздан ортиқ савдо жойининг куч ишлатиб ёпилишидан норози бўлган савдогарларнинг 50-60 нафар вакили 10 сентябрдан буён Жомеъ масжиди олдида ўз норозилигини ўтирган ҳолда намойиш этмоқда.

12 сентябрь куни эрталаб 700 га яқин савдо ўрнига эга Марказий универсал магазини ҳам ёпиб қўйилди. Бундан норозилик билдирган тадбиркор аёллар кун бўйи ҳокимлик вакиллари билан музокара олиб борди. 13 сентябрь куни уларнинг 100 га яқин вакили вилоят ҳокимлиги олдида норозилик акцияси ўтказди.

Андижонлик савдогар аёллар Вазирлар Маҳкамасининг савдо-сотиқни тартибга солишга қаратилган бир қанча қарорларидан норозилигини билдирмоқда.

Норозилик акцияси иштирокчиларининг айтишича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари бу чиқишларни аҳолига бошқача талқинда етказишга уриняпти. Улар норозилик билдираётганлар ваҳҳобийликда айбланиб қамалганларнинг хотинлари экани ҳақида гап тарқатмоқда.

13 сентябрь куни Андижон вилояти ҳокими норозилик чиқиши иштирокчиларидан 50 нафарга яқинини қабул қилди.
XS
SM
MD
LG