Линклар

logo-print

АҚШ Сенатининг Портер Госсни Марказий разведка бошқармаси директори лавозимига тайинлаши кутилмоқда. Госснинг номзодини бу лавозимга Президент Жорж Буш тавсия қилди.

  • Сарвар Усмон

Демократ сенаторлар разведка хизматининг янги раҳбари ўз лавозимидан Демократлар партиясига қарши сиёсий курашда фойдаланиши мумкин, деган хавотир билдирмоқда. Гап шундаки, Портер Госс 16 йил давомида АҚШ Конгрессининг аъзоси бўлган ва конгрессмен сифатида бир неча бор демократларни аёвсиз танқид қилган.
Госснинг ўзи мана бундай деди:"Агар менинг номзодимни тасдиқласалар, мен ўз зиммамга Марказий разведка бошқармаси директорлиги лавозимига партиявийликдан ҳоли ёндашиш мажбуриятини оламан" .
XS
SM
MD
LG