Линклар

logo-print

"Зўравонлик акциялари тўхтовсиз давом этаётганлигига қарамай, Ироқда сайлов режалаштирилганидай, январда ўтказилиши лозим",- деб баёнот берди АҚШнинг БМТдаги элчиси Жон Дэнфорт.

  • Сарвар Усмон

Унинг таъкидлашича, Вашингтон ва Ироқ муваққат ҳукумати ўртасида мазкур масала юзасидан келишувга эришилган.
"Сайлов бўлмаслиги мумкин эмас ва у режага биноан, белгиланган муддатда ўтказилиши керак. Буни Ироқнинг келажаги учун қайғураётган ҳар бир киши тушуниб турибди",-
деди Жон Дэнфорт. Унинг бу баёноти сешанба куни Ироқда амалга оширилган ва қарийб 70 кишининг нобуд бўлишига олиб келган портлашлар ва ҳужумлардан сўнг қилинди.
Ўз навбатида АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Ричард Армитеж бундай деди: "Биз Ироқдаги иттифоқчиларимиз каби исёнчилар билан боғлиқ масалаларда муайян олға силжиш бор эканлигини сезиб турибмиз. Биз ҳеч қачон осон бўлади, деб ўйлаган эмасмиз. Аксинча, сайлов яқинлашган сари тартибсизликлар кучайишини кутаяпмиз. Зеро, бизга қарши турган кучлар айнан сайловдан қўрқади" .
XS
SM
MD
LG