Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:16

БМТ дунë аҳолиси вазиятига оид бу йилги ҳисоботини эълон қилди.


А.Искандар БМТ ҳисоботи муҳаррири Вилям Райен¸"Озодлик" мухбири билан сухбатини қашшоқликка барҳам бериш¸аëл ҳуқуқлари ва оилани режалаштириш ишлари қандай натижа бергани ҳақидаги маълумотлардан бошлади. Унга кўра 1994 йил Қоҳирада ўтказилган БМТ анжуманида белгиланган режа амалга ошгани боис вазият қисман яхшиланган.

Райен¸ дунëдаги 350 миллион эр-хотин оилани режалаштириш воситаларига эга эмаслиги ва 530 минг аëлнинг ҳомиладорлик билан боғлиқ ҳасталиклардан нобуд бўлганлигини айтади.
БМТ вакили бу борада МОдаги аҳвол жуда жиддий эканига эътибор қаратади.

"Марказий Осиëдаги баъзи давлатларда оналар ўлими бўйича кўрсаткичлар жуда баландлигича қолмоқда.Масалага зудлик билан эътибор қаратиш керак . Айни вазият Африка ва Жанубий Осиëдаги энг қашшоқ мамлакатларда ҳам кузатилмоқда. . МО давлатларида барча аëлларга туғиш ва ҳомиладорлик пайтида малакали тиббий ëрдамлар зарур. Муаммо пайдо бўлган вазиятда фавқуллода гинекологик ëрдам кўрсатилиши керак" -деди Вилям Рян.

БМТ Хисоботидаги МО га оид рақамларга эътибор берайлик.
Қозоғистон туғиш пайтидаги ўлим бўйича минтақада энг катта кўрсаткичга эга.

Қозоғистондаги ҳар юз минг нафар аëлдан 210 нафари туғиш пайтида нобуд бўлмоқда.

Қирғизистонда 110¸Тожикистонда 100 Туркманистонда 31 аëл туғиш жараëнида ҳалок бўлмоқда .Ўзбекистонда юз минг нафар туғаëтган аëлдан 24 нафари ҳаëтдан кўз юмиши ҳисоботда айтилади.

Агар Афғонистонда ҳар юз минг аëлдан 1900 нафари туғиш пайтида нобуд бўлаëтганлиги билан таққосланса Ўзбекистондаги вазият нисбатан яхшидек кўринади.

Аммо таҳлилчилар Туркманистон ва Ўзбекистон тақдим қилаëтган статистика маълумотлар ҳақиқий вазиятни акс этирмаслигини айтишади.

БМТ хисоботи эълон қилинган 15 сентябр куни "Озодлик"нинг Тошкент бюроси мухбири Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига изоҳ сўраб мурожаат қилди.

Аммо вазирлик мулозимлари бу масала бўйича маълумотлар берилиши учун вазирнинг рухсати кераклигини айтиб¸интервю беришдан бош тортишди.
XS
SM
MD
LG