Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:42

Ироқда исëнчилар ҳаракати фаоллашди


Самандар Тўхтовсиз ҳужумлар¸тўқнашувлар содир бўлаëтган вазиятда Америка Ироқда ғалабага эриша оладими¸деган саволни юзага чиқармоқда. Ўтган ҳафта сўнггида берган баëнотида АҚШ Давлат Котиби Коллин Пауэлл унинг мамлакати Ироқда олиб бораëтган сиëсатини давом эттириши ва исëнчилар устидан ғалаба қозонилишига ишонтирди.

Озодлик радиоси мухбири Эндрю Талли билан суҳбатда бўлган кузатувчилар бу иддао юзасидан шубҳа билдирмоқда. Мухбир мақоласи Самандар таништиради.


Ўтган ҳафта сўнггида АҚШдаги телеканаллардан бирида қилган чиқишида АҚШ Давлат Котиби Коллин Пауэлл Америка Ироқда юз бераëтган зўравонликларга қарамасдан¸ мамлакатда бошлаган ишларни охирига етказиш учун у ерда қолишини маълум қилди.


Коллин Пауэлл Ироқда исëнчилар томонидан назорат қилинаëтган ҳудудларда тинчлик ўрнатиш борасидаги АҚШ ҳукумати режаси самара беришини ва исëнчилар ҳаракатини тўхтатиш бажариб бўлмайдиган вазифа эмаслигини айтди.


Вашингтондаги “ Мерос жамғармаси” номли сиëсий тадқиқотлар марказида ҳарбий соҳа бўйича таҳлилчи Жэк Спенсер Коллин Пауэлл Ироққа оид режа хусусида аниқ айтмагани ва бунга зарурат ҳам йўқлигини¸ айтади. Спенсер фикрича бошиданоқ Буш маъмурияти режасига Ироқда тинчлик ўрнатиш кирмаган.


Бунинг ўрнига АҚШ ҳарбийлари мамлакатни қайта тиклаш ¸ демократик тизимни ўрнатишда ëрдам бериш орқали ўз мамлакати ва хавфсизлигини назорат қилишни ироқликлар ўзига тооширмоқчи¸ дейди Жэк Спенсер :


" Бу ироқликларнинг қўлидан келади. АҚШ ҳеч қачон исëнчиларни батамом йўқ қилиб ташлашга қодир бўлмайди. Чунки¸ тарих бу вазифани бажариш ўта қийинлигини кўрсатган. Қўлимиздан келадиган иш бу- Ироқ халқига кўпроқ ваколатга эга эришишига ëрдам бериш”.


Жэк Спенсерга кўра¸асосий эътибор келаси йил январда бўлиб ўтадиган сайловга қаратилган. АҚШ ҳарбийлари ва Ироқ муваққат ҳукумати сайловларга қадар мамлакатда тинчлик ўрнатишга умид қилмоқда. Аммо бу умидлар рўëбга чиқмаслиги ва сайлов бир неча ойга қолдирилиши мумкин.


Ироқдаги исëнчилар ҳаракатининг хавотир туғдираëтган жиҳатларидан бири улар полиция участкаларига ҳужумларни кўпайтираëтганидадир. Масалан¸сешанба куни Бағдоддаги полиция участкаси олдида ишга кириш учун тўпланган бир неча одам портлаш натижасида ҳалок бўлди.


Айримлар бундай ҳодисалар ироқликларни чўчитиб¸ мамлакат хавфсизлигини назорат қилишни ўз қўлига олиш интилишларини йўққа чиқариши мумкин¸ деган фикрда. Аммо таҳлилчи Спенсер бу ҳақда мана бундай деди:


“Менимча, биз бу каби ҳодисалар бир қанча вақтдан бери содир бўлаëтганлигига қарамасдан¸одамлар барибир полицияга ишга киришга ҳаракат қилмоқда. Фикримча¸ бу Ироқ ҳалқи ҳақида кўп нарса билдиради”.


Президент Билл Клинтоннинг маъмуриятида вице-президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича мaслаҳатчиси бўлиб ишлаган Леон Фуерт Ироқдаги вазият юзасидан пессимистик қараш билдирди. Фуерт ¸ “агар Коллин Пауэлл тилга олган режа бундан бир йилча олдин кучга кирган режа бўлса натижа бермаслиги мумкинлигини айтди.

Фуерт АҚШ ҳарбийлари ва Ироқ муваққат ҳукумати даставвал исëнчилар ҳукм сураëтган ҳудудларда сиëсий ва ҳарбий назорат ўрнатилиши кераклигини билдирди.


Фуерт Коллин Пауэлл мазкур режага оид аниқ маълумот бермаганлиги ва шу боис масала мавҳум эканини таъкидлайди:


"Мазкур режа қурол қўлланиши ëрдамида олдинга силжишни англатадими? Агар шундай бўлса¸ вазият яхши томонга ўзгарадими? Ëки ироқликларнинг бизга бўлган нафрати янада ошиб вазият ëмон тарафга ўзгарадими ? Масаланинг учини чиқариб қўйиб¸ жаноб Пауэлл нима демоқчи бўлди?" .


Фуерт шунингдек¸ ироқликларнинг Америкага муносабати кун сайин ëмонлашаëтганига АҚШ Ироқда тинчликни ўрната олмаëтгани сабаб бўлаëтганини айтади. Унинг фикрича¸ўта миллатчи бўлган ироқликлар АҚШ ҳарбийларининг Ироқдаги ҳозирлигини ëрдам эмас¸ муаммо сифатида кўрмоқда. Шу боис ҳам¸ АҚШга қаршилик Ироқда кучаймоқда.
XS
SM
MD
LG