Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:27

Ўзбек тилида янги сайт очилди


Феруза Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Интернетда ўз сайтини очди. Сайтнинг Интернетдаги манзили www.islam.uz дир. Ундаги барча маълумотлар ўзбек ва рус тилларида берилган.

Ушбу сайт шиори қуйидагича: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ - улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш. Диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат - хурофатларни йўқотиш.

Янги сайтда ислом дини тарихи ва унинг асосий тушунчалари ҳақида маълумотлар берилган. Сайтда Қуръони карим, Ҳадиси шариф, сунний ақида ва фиқҳ, ислом динининг асосий беш устуни – иймон, намоз, рўза, закот, ҳаж ҳақида рукнлар мавжуд бўлиб, мазкур мавзулар юзасидан йирик уламоларнинг фикрлари келтирилади, кўплаб соф исломий манбаларга таянилган ҳолда маълумотлар берилади. Шунингдек, унда диний мавзудаги адабиётлар, хусусан, Шайх ҳазратлари ёзган асарлардан намуналар билан ҳам танишиш мумкин.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси раиси Шоазим Миноваров янги сайт барча қизиқувчиларга ислом дини моҳияти ҳақидаги маълумотларни етказиб беришига ишонч билдирди.

Унинг айтишича, диний қўмитанинг ҳам ўз сайти бор. Лекин унда мамлакат диний ҳаёти ҳақида ахборот берилади. Бу сайт, асосан, чет элдаги ўқувчиларга мўлжалланган. Илгари Ўзбекистонда айнан ислом дини ҳақида маълумот берадиган сайт йўқ эди.

Ш.Миноваровнинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда ислом дини ҳақидаги нотўғри фикр ва талқинларга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлмоқ керак. Шунинг учун исломнинг асл мақсади ва ғояларини тўғри тушунтиришга эҳтиёж катта.
Дин ишлари қўмитаси раиси янги очилган сайт айни пайтда жуда муҳим а керакли манба эканини эътироф этди.
XS
SM
MD
LG