Линклар

logo-print

Суд яна 12 кишини қамади


15 сентябрь куни Наманган вилояти жиноят ишлари судида Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятидаги портлашларга алоқадорликда айбланилаётган 12 фуқаро устидан ҳукм ўқиб эшиттирилди.

Судланувчиларнинг 10 нафари Учқўрғон туманида, иккитаси Наманган шаҳрида истиқомат қилган. Улар устидан суд жараёни қарийб 1,5 ой давом этди. Бу шахслар конституциявий тузумга тажовуз қилиш, ноқонуний диний гуруҳлар тузиш каби жиноятларни содир этганликда айланди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчилар Абдулатиф Тўраев ва Юсуфжон Сиддиқовга 7 йилдан, қолган 10 судланувчига эса 6 йилдан қамоқ жазоси белгиланди.

Судланувчиларнинг яқинлари суд жараёнидан қониқмаганлигини таъкидламоқда. Уларнинг айтишича, адвокатлар айбланувчиларнинг озод этилишини талаб қилган. Бироқ суд адвокатларнинг эътирозларини асоссиз равишда инобатга олмаган.

Судланувчиларнинг яқинлари мазкур ишни қайта кўриб чиқишни сўраб Олий судга мурожаат этишини билдирди.
XS
SM
MD
LG