Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:52

Президентлар Остона саммитида нимани ҳал қилади?


Шайбон Қозоғистон пойтахти Остонада Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг саммити ўтмоқда. Маълум бўлишича, унда Туркманистон ва Молдова Президентлари иштирок этмаётир.

Аксарият сиёсатшуносларнинг фикрича, бу саммитда иқтисодий ҳамкорлик эмас, балки терроризмга қарши кураш масаласи эса асосий мавзу бўлади. Унда бундан тўрт йил илгари олға сурилган ғоя – МДҲ доирасида аксилтеррор марказини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Илҳом Зокиров бу фикрларда жон борлигини таъкидлади.

“Назаримда бу борада (аксилтеррор марказини ташкил этиш ҳақида) шартнома мавжуд. Лекин марказ расман иш бошлагани йўқ. Сўнгги олти ойда дунёда, хусусан, МДҲ мамлакатларида содир бўлган воқеалар сабабли марказ фаолиятини йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Саммитда энг муҳим мавзулар қаторида террорчиликнинг олдини олиш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Бунинг ечими сифатида марказ масаласини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда”, деди И.Зокиров.

Жамиятшунос Баҳодир Мусаев қозоғистонлик сиёсатшунос Кариннинг илгари шу мавзуда билдирган фикрларига қўшилишини билдирди.

“Карин МДҲ саммитларида, кўплаб симпозиумларда асосий эътибор хавфсизлик, халқаро террорчиликка қарши биргаликда кураш олиб бориш масалаларига қаратилишини, аммо негадир қашшоқликка қарши кураш дастурини ишлаб чиқиш, ишсизлик масаласи эътибордан четда қолишини афсус билан тилга олганди. Бу мавзулар ҳатто муҳокама ҳам қилинмайди. Ваҳоланки, ҳар қандай хавф асосида, энг аввало, ижтимоий муаммолар ётади”, деди Б.Мусаев.

Б.Мусаевнинг таъкидлашича, хавфсизлик фақатгина махсус марказларни ташкил этиш билан таъминланмайди. Бунинг учун иқтисодий вазиятни яхшилашга, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга жиддий эътибор қаратиш керак. Террорчиликка қарши курашга берилиб кетиб, ҳар қандай зўравонлик оқланиб кетяпти. Мазкур хавфга кураш баҳонасида инсон ҳуқуқлари чеклана бошланади. Бу ҳолатни барча давлатларда кузатиш мумкин. Шунингсиз ҳам кўпгина ҳуқуқлар чекланган Ўзбекистонда эса аҳвол қандай бўлишини тасаввур қилиш мумкин. Бу жиддий хавотир туғдиряпти.

И.Зокировнинг маълум қилишича, саммитда МДҲ доирасида иқтисодий суд фаолиятини ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилади. Мазкур суднинг асосий вазифаси МДҲ аъзолари ўртасидаги хўжалик масалаларида юзага келган муаммоларни ҳал қилишдан иборат бўлади. Суд қарори томонларга мажбурият юкламайди, балки кўпроқ тавсия кўринишида бўлади. Саммитда ушбу суднинг раиси ва аъзоларини сайлаш масаласи кўриб чиқилади.

Айрим сиёсатшуносларнинг тахминича, Беслан воқеасидан сўнг ўта жиддий кайфиятда бўлган Россия раҳбари собиқ СССРга яқин бўлган бирор тузилма яратиш йўлида айрим таклифларни ўртага ташлаши мумкин. Остона саммитида бундай тузилма эмас, балки уни ташкил этишга ёрдам берувчи маълум таклиф билдирилиши эҳтимолга яқин.
XS
SM
MD
LG