Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:19

Ўзбекистон сайлов кампанияси арафасида


Шайбон 15 сентябр куни оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Марказий сайлов комиссияси (МСК) матбуот котиби Низомиддин Нурматовнинг сўзларига қараганда, сайлов кампанияси эълон қилингандан кейин сиёсий партиялар сайловда қатнашишга мандат олиш учун тегишли ҳужжатларни МСКга топширади. Шундан сўнг улар сайловда қатнашиш учун зарур бўлган камида 50 минг имзо тўплашга киришади. Ҳужжатлар ва имзоларни ўрганиб чиққан сайлов комиссияси сиёсий партияларнинг сайловда қатнашишига рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилади.

Н.Нурматовнинг таъкидлашича, мустақил ташаббус гуруҳлари орқали кўрсатилган номзодлар ҳам сайловда қатнашиш ҳуқуқига эга. Улар дастлаб гуруҳ тузилгани ҳақида округ сайлов комиссиясига ҳужжат топширади. Гуруҳларнинг номзодлари сайловда қатнашиш учун ўз сайлов округидан камида саккиз фоиз имзо тўплаши керак.

Матбуот котибининг билдиришича, МСКда сиёсий партиялар ва ташаббус гуруҳлари номзодларининг ОАВдан фойдаланиш тартиби ҳақида йўриқнома тайёрламоқда. МСК барча номзодларга тенг имкониятлар яратиб беришга ҳаракат қилади.

Сайловолди ташвиқот пайтида партиялар ҳамда мустақил ташаббус гуруҳларидан кўрсатилган номзодлар ўртасида баҳс-мунозаралар уюштирилиши табиий. Н.Нурматов номзодлар дебатлар вақтида амал қилиши лозим бўлган қоидаларга ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, барча номзодлар дебатлар вақтида сиёсий одоб қоидаларига риоя этиши лозим.

Ўзбекистонда парламент сайлови жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтади
XS
SM
MD
LG