Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:48

Ўзбекистон бозори Хитойнинг зарарли ўйинчоқлари билан тўла


Саида Бугун Ўзбекистон бозорларида Хитойдан келтирилаётган ўйинчоқларни жуда кўплигини кузатиш мумкин. Маълум бўлишича, Хитойдан олиб келинаётган бу матоҳларда инсон организми учун зарарли бўлган моддалар мавжуд.

Маълумотларга кўра, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги айни шу сабаб ўлароқ Хитойдан келтирилган барча ўйинчоқларни савдодан олиб қўйишга кўрсатма берган.

Ўзбекистон санитария-эпидемиология департаменти вакили бу борада мамлакатда бир қанча тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Аммо бошқа маълумотлар беришни истамади.

Республика истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимаси Дилором Турсунованинг сўзларига қараганда, қўмита вакиллари санитария-эпидемиология ва солиқ хизмати, Монополиядан чиқариш давлат қўмитаси ходимлари билан ҳамкорликда шундай ўйинчоқлар сотилишининг олдини олиш мақсадида садво шахобчаларида рейдлар ўтказишни режалаштирган.

Тошкентнинг Юнусобод тумани санитария-эпидемиология станцияси мактаблар бўлими бошлиғи Саодат Муҳамедова бу борада амалий ишлар бошлаб юборилганини маълум қилди. Унинг айтишича, бир неча савдо шахобчаларидан ўйинчоқлар намуна сифатида олиниб, токсикологик экспертизага жўнатилган.

Тошкент шаҳри истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳудудий бирлашмаси мониторинг бўлими бошлиғи Равшан Ҳайдаров ўйинчоқлардан заҳарланиш ҳолати бўйича ҳали бирорта фуқародан мурожаат тушмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG