Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:38

Ҳизб-ут-Таҳрир ва Ислом Каримов (1-ӄисм)


Фарангис Саид Шу йил март охири - апрел бошларида Тошкент ва Бухорода портлашлар содир этилганидан сўнг Ўзбекистон раҳбариятининг Ҳизб-ут-Таҳрир ташкилотига муносабати янада кескинлашди.

Ёдингизда бўлса, 2004 йил 29 март куни Тошкентда бир неча портлаш содир этилганидан сўнг Ўзбекистон расмийлари бу ҳаракатлар учун жавобгарликни исломий гуруҳлар зиммасига юклади. Хусусан, Ўзбекистон Бош Прокурори Рашид Қодиров ўша куни ўтказилган матбуот анжуманида бундай деган эди:

”Портлашларни уюштирганларнинг Ҳизб-ут-Таҳрир ва ваҳобийлар билан, яъни Ўзбекистон исломий ҳаракати билан алоӄаси борлиги хусусида ӄўлимизда етарли маълумот бор, - ” деди Ўзбекистон Бош Прокурори.

Расмийлар шу йил март охири - апрел бошларида Тошкент ва Бухорода, июл ойида эса Тошкентда уюштирилган бир неча портлашни айнан ҲТ уюштирганини таъкидлаб, ташкилот аъзолари, деб гумон ӄилинган шахсларни ӄўлга олиш амалиётлари кўламини кенгайтирди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов сўнгги ой ичида 2 марта нафаӄат ҲТни, балки унга ваколатхона очишга рухсат берган Британия ва МОдаги айрим мамлакатларни ҳам танӄид остига олди:

”Европада Германия ҲТни ғайриӄонуний, деб эълон ӄилган. Айни ваӄтда Британияда ҲТнинг бош ӄароргоҳи жойлашган. У ерда ҳеч ӄандай муаммосиз ғайриинсоний талаблар ва мафкура илгари сурилади.

Ҳар йили сентябр ойида АҚШ Давлат Департаменти халӄаро террорчилар ва террор ташкилотлари рўйхатини эълон ӄилади. Рўйхатга киритилган шахс ва гуруҳларга нисбатан санкциялар ӄўлланилади. 2000 йилда биринчи бор АҚШ ҳукумати ушбу рўйхатга Ўзбекистон исломий ҳаракатини киритган эди.

Дунё ҳукуматлари турли йўллар билан АҚШ ҳукумати тузадиган рўйхатга муайян ташкилотларни киритишга ҳаракат ӄилади. Афтидан, Ўзбекистон ҳукумати ушбу рўйхатга ҲТ ташкилотининг ҳам киритилиши устида ишламоӄда.

Ислом Каримовнинг Британияни танӄид ӄилиши бежиз эмас. ҲТнинг Лондондаги ваколатхонаси раҳбари доктор Имрон Воҳид Ўзбекистон Президенти ҳаӄидаги кескин чиӄишлари билан танилган. Бундан ташӄари, расмий Лондоннинг Тошкентдаги вакили, элчи Крейг Мюррейнинг танӄидий чиӄишлари анчадан буён Каримов ҳукумати расмийларининг жиғига тегаётган эди. Британия раҳбарияти Ўзбекистон билан муносабатларда инсон ҳуӄуӄларини таъминлаш ва бошӄа демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги талабларини тўхтатмаслигини тушунган Каримов Британияни ҲТга бошпана берганлик учун танӄид ӄила бошлаган кўринади. Ваҳоланки, д-р Имрон Воҳидга кўра, ОВОЗ ҲТнинг бош ӄароргоҳи Лондонда эмас, балки Иорданияда жойлашган.

Президент Каримовнинг ҲТга ӄарши, унинг назарида, етарлича кураш олиб бормаётган ӄўшни мамлакатларни танӄид ӄилиши эса янгилик эмас.

Бу сафар у шундай деди:

”Ўзбекистон ва 16 араб давлати, ӄолаверса бутун цивилизациялашган дунёда ушбу ташкилот фаолияти ман этилган бўлса-да, ӄўшни Қозоғистонда уни ғайриӄонуний, деб эълон ӄилиш ҳаӄида энди ўйлашмоӄда. Қирғизистон парламентида эса ҲТ фаолиятини ӄонунийлаштириш ҳаӄида гап кетяпти. Буни ӄандай тушуниш мумкин, ахир!

Бироӄ, ўтган ойда Қозоғистон Миллий хавфсизлик ӄўмитаси матбуот котиби Кенжебулат Бекназаров расмий Астана ҳам ҲТга ӄарши кураш олиб бораётганини таъкидлаган эди:

”Умуман, ҲТ ва у каби ташкилотлар Конституциямизга зид равишда фаолият юритмоӄда. Албатта, ҳукуматимиз, ӄолаверса, Қозоғистон Миллий хавфсизлик ӄўмитасининг маӄсади ҲТ аъзоларига ӄарши курашишдир. Бу, аслида, бизнинг вазифамиз.

Каримовнинг “Қирғизистонда ҲТни ӄонунийлаштириш ҳаӄида гаплар бор”, деган баёнотига расмий Бишкек ҳеч ӄандай муносабат билдирмади. Аммо парламент депутати Алишер Абдумўминов ” бизнинг Парламентда ҲТ исломий диний уюшмани ӄонунийлаштириш ҳаӄида гап бўлган эмас,” - деб айтди.

ҲТ маӄсади Марказий Осиё, хусусан Фарғона водийсида халифаликни барпо этиш эканини баён ӄилган. Айни ваӄтда у ўз маӄсадига зўравонликсиз, тинч йўл билан эришиш йўлини танлаганини таъкидлайди.
XS
SM
MD
LG