Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:34

Дунë мамлакатларида эътиқод эркинлиги ҳолатига оид ҳисобот: Ўзбекистон


Азизулло Арол 15 сентябр куни АҚШ Давлат департаменти дунë мамлакатларида иътиқод эркинлиги ҳолатига оид йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда бу соҳада Жиддий ташвиш туғдираëтган мамлакатлардан ташқари диний эркинликлар чекланган кўпгина давлатлардаги вазият ҳам ëритилади. Бундай давлатлардаги тоталитар ва авторитар ҳукуматлар эътиқод эркинлигини чеклашга ҳаракат қилмоқда. Шу каби мамлакатлар қаторидан Ўзбекистон ҳам ўрин олган. Ҳисоботга кўра¸ Ўзбекистон ҳукумати диний эркинлиларни жиддий равишда бўғмоқда. Аҳолисининг кўпчилиги мусулмонлардан иборат мамлакатда рўйхатдан ўтмаган Исломий гуруҳлар фаолияти тақиқланган. Айниқса¸ Тошкент ва Бухорода содир этилган портлашлардан кейин ҳукумат масжидларга борувчи¸ соқол қўйган мусулмонлар ва ҳижобдаги муслималарга нисбатан босимни кучайтирди. Натижада диндорлар учун қурқув муҳити вужудга келди¸ дейилади ҳужжатда.

Ўзбекистон Конституциясида диний эркинлик кафолатланади. Мамлакатда дин давлатдан ажратилган. Бироқ шунга қарамай¸ амалда ҳукумат бундай эркинликни чеклаб қўйган. Бу АҚШ Давлат Департаменти ҳисоботининг Ўзбекистондаги вазиятга оид қисми муқаддимасидир. Ҳужжатда қайд этилишича¸ сўнгги йил мобайнида Ўзбекистонда диний эркинликлар соҳасида деярли ўзгаришлар юз бермаган. Ҳукумат рўйхатдан ўтмаган Исломий гуруҳларга қарши кампанияни давом эттирган. Мазкур гуруҳларга аъзоликда айбланиб қўлга олинган шахслар узоқ муддатларга қамоқ жазосига ҳукм этилган. Озодликдан маҳрум этилганларнинг аксариятини Ҳизб ут-Таҳрир ташкилоти аъзолари ташкил этади. Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган Исломий экстремистик сиëсий ташкилот ҳисобланади. Давлат департаменти ҳисоботига кўра¸ Ўзбекистон ҳукумати ўтган йил давомида 700 дан кўпроқ маҳбусни озод этиш билан бирга қамоққа олишлар жараëнини ҳам давом эттирган. Бу жараëн жорий йилнинг январ ва феврал ойларида авжига чиқан.

Ҳисоботда айтилишича¸ ҳукумат миллий хавфсизлик мақсадида Исломий экстремистлар¸ деб кўрган шахсларга қарши репресив кампанияни давом эттирмоқган. Натижасида мусулмонлар¸ ва айниқса ëш мусулмонлар ҳатто намоз ўқишга қўрқиб қоллишган.

Ўзбекистондаги эътиқод эркинлиги вазияти хусусида фикр билдирган Ҳюман Райтс Уотч ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси вакиласи Эллисон Гилл республикада айниқса мусулмон диндорлар аҳволи ташвишланарли даражада эканини таъкидлайди.

"Мен мазкур ҳисобот хулосасини тўғри¸ деб биламан. Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти ушбу ҳисоботга Ўзбекистонни "Жиддий ташвиш ўйғотаëтган мамлакатлар" рўйхатига киритиш кераклигини таъкидлаб келмоқда"¸ - деди Эллисон Гилл. Унга кўра¸ республикада инсон ҳуқуқлари вазияти мураккаб. Турли диний оқимлар вакиллари¸ айниқса¸ мусулмонлар учун ўз диний ибодатларини амалга ошириш анча қийинлашган. Гиллнинг айтишича¸ тинч мусулмонлар ҳуқуқлари бузилмоқда. Масжидлар рўйхатдан¸ имомлар давлат текширувидан ўтказилиши одатии ҳолга айланган. Давлат назорати остида бўлмаган жойларда диний адабиëтларни ўқитиш тақиқланган.

Бироқ¸ Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги диний ишлар қўмитаси раиси Шоазим Мунаваров Давлат департаменти ҳисоботининг Ўзбекистонда диний эркинликлар бўғилиши тўғрисидаги хулосасига қўшилмайди. Мунаваровга кўра¸ анъанавий равишда Ўзбекистондаги диний вазиятга танқидий кўз билан қараш одат бўлиб қолган.

Давлат Департаменти ҳисоботда Ўзбекистон ҳукуматининг диндорларга қарши кампанияси уч тоифа мусулмонлар – Ваҳобийлар¸ Ўзбекистон Исломий Ҳаракати аъзолари ва Ҳизб ут-Таҳрирчиларга қарши қаратилгани¸ бироқ¸ ушбу кампания давомида қўлга олинган мусулмон диндорларнинг аксарияти экстремист бўлмагани таъкидланади. Ҳужжатда шунингдек¸ қўлга олинган минглаб одамлар қийноқларга солингани¸ калтаклангани қайд этилади.

Ўзбекистонда март ва апрел ойида юз берган портлашлардан кейин юзлаб кишилар қамоққа олинган. Улар устидан олиб борилаëтган суд жараëнларини кузатаëтган ўзбекистонлик ҳақуқ ҳимоячиси Сурат Икромовнинг Озодлик радиосига айтишича¸ судланувчи мусулмонлар Ҳизб ут-Таҳрир ëхуд Ваҳобий оқимига алоқадорликда¸ экстремизмда айбланмоқда.

АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида Ўзбекистонда Исломий экстремизм айби билан қўлга олинган яқинларининг озод этилишини талаб қилиб намойиш ўтказган аëллар қамоққа олингани ва айрим ҳолларда милиция ходимлари аëлларни рўмолларини ечишга мажбур қилгани алоҳида таъкидланади.
XS
SM
MD
LG