Линклар

Дунё мамлакатларидан олинган бошқа хабарлар қисқа сатрларда:

  • Ҳасанжон

- Бугун Европа Парламенти Суданнинг Дарфур вилоятида юз берган воқеаларни “геноцид” дея атади.
- Москва, Париж, Лондон ва Берлин ҳокимлари шаҳарлараро терроризмга қарши кураш иттифоқи тузилишини эълон қилди.
- БМТнинг қочқинлар масалалари билан шуғулланувчи агентлиги афғон қочқинларини Эрондан ўз ватанларига қайтариш ишларини бошлади.
- БМТ агентлиги олти миллиондан ортиқ афғонистонлик халқаро ёрдамга мухтожлигини билдирди
- Хитой коммунистлари раҳбарлари ёпиқ эшиклар ортида йиғилиш ўтказмоқда.
- Европа Парламенти Беларус президенти Александр Лукашенко референдум орқали учинчи марта президентликка сайланмоқчи эканини қоралади.
- Албанияда тўла қуролланган Миг-19 русумидаги жанговар учқич ҳалокатга учрагани оқибатида учувчи ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG