Линклар

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай кетаётган вертолет қўнадиган жой яқинига ракета тушиб портлади.

  • Ҳасанжон

Шундан кейин Карзай Пактия вилоятининг Гардез шаҳридаги мактабга бориш режасидан воз кечди. Карзайнинг матбуот вакили Жаван Лудинга кўра, ракета мактабдан тахминан икки километр нарига тушган.
АҚШ ҳарбийлари матбуот вакилининг билдиришича, ракета Карзайни олиб келган АҚШ ҳарбий вертолётлари қўнадиган жойдан бир неча юз метр нарига тушган, хеч кимга зиён етмаган. Шундан сўнг, президентлик сайловолди кампаниясини олиб бораётган Карзай Кобулга қайтиб кетган.
Мазкур ҳужум учун масъулиятни Толиблар ҳаракати ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG