Линклар

Ироқ Бош вазири Ийад Алавий якшанба куни Британия Бош вазири Тони Блэр билан учрашишни режалаштирмоқда.

  • Ҳасанжон

Блэр матбуот вакилининг бугун билдиришича, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги музокара чоғида Ироқдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ҳамда январ ойида Ироқда ўтиши режалаштирилган сайловлар масаласи муҳокама этилади.
Матбуот вакили шунингдек, Ироқда зўравонлик ҳоллари юз бераётганига қарамай, Британия ҳукумати сайловлар белгиланган вақтда ўтишига умид қилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG