Линклар

26 декабр куни Ўзбекистонда биринчи марта икки палатали парламентга сайловлар бўлиб ўтади.

  • Ҳасанжон

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси сайловолди кампания келаси ҳафтадан бошланишини маълум қилди. Давлатга қарашли ахборот воситалари хабарига кўра, сайловларга номзодлар кўрсатиш 20 октябрда бошланиб, 10 ноябрда тугайди. Ҳозиргача битта ҳам мухолиф партияга сайловларда қатнашиш имконияти берилмаган. Рўйхатга олинган бешта сиёсий партиянинг ҳаммаси ҳукумат тарафдори бўлган партия.
Ўзбекистон ҳукумати қонунларни бузмаган хар қандай партия сайловда қатнашиши мумкинлигини билдирган. Мухолифат гуруҳлари эса ўз аъзолари мустақил номзодлар сифатида сайловларда қатнашишини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG