Линклар

logo-print

Бугун Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги саммити ниҳоясига етди.

  • Ҳасанжон

Унинг иштирокчилари Россиянинг терроризмга қарши курашини бир овоздан қўллаб-қувватладилар. Саммитда қатнашаётган Президентлар шу ҳақдаги ҳужжатни имзолар эканлар, фақат глобал миқёсдаги уринишгина терроризм тарқалишининг олдини олиши мумкинлигини таъкидладилар.
Саммитда сўзга чиққан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев МДҲ Хавфсизлик Кенгаши ташкил этиш масаласини кўриб чиқаётганини билдирди:
"Ташқи ишлар, мудофаа вазирлари, чегара хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарларидан иборат Хавфсизлик Кенгаши тузиш таклиф қилинмоқда”, - деди Қозоғистон раҳбари.
Қирғизистон Президенти Асқар Ақаев, дунёнинг қаерида бўлмасин, террорчиларни таъқиб қилиш тўғрисидаги Москва расмийлари тахдидини қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов эса экстремист гуруҳларга нисбатан қатъий чоралар кўрмаётгани учун айрим МДҲ давлатларини танқид қилди.
XS
SM
MD
LG