Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:54

Андижонда савдогарлар ишсиз қолди


Турғунбек Андижонда савдо жойларидан ажралган савдогар аёлларнинг норозилик чиқишлари деярли бир ҳафта давом этди. Норозилик иштирокчиларига нисбатан куч ишлатилди. Уларнинг талаблари эса бажарилмади.

Жорий йилнинг 22 май куни Андижоннинг эски шаҳрида жойлашган “Узум” бозори бузилиши муносабати билан 1050 нафар якка тадбиркор савдо жойидан айрилган, уларнинг бир қисмига Жомеъ масжид рўпарасидан жой ажратилган эди.

Вилоят ҳокими Сайдулла Бегалиев асосан аёллардан иборат тадбиркорларга янги бозор қуриб берилиши ҳақида шахсан ваъда қилганди.

Тадбиркорларнинг айтишича, қуриб берилган янги “Узум” бозоридан 3-4 миллион сўмга (3-4 минг АҚШ доллари) дўкон сотиб олишга ҳамманинг ҳам қурби етмайди. Агар савдогар аёлларда шунча пул бўлганида улар бозорда эмас, уйида ўтирган бўларди.

Эски “Узум” бозори бузилгандан сўнг бу ерда савдо қилувчиларга вақтинчалик ажратилган жой - Жомеъ масжиди олдидаги бозорнинг фаолияти ҳам 10 сентябрь куни тўхтатилди. Бозордаги савдо расталари зўрлик билан бузиб ташланди. Шундан сўнг савдогар аёллардан 50-60 нафари ўз норозилиги масжид ёнида ўтириб изҳор қила бошлади. Уларни кузатиб туриш учун акция иштирокчиларидан кўпроқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари жалб қилинди. Бундан ташқари, савдогар аёллар ўз норозилигини кўчани тўсиш, вилоят ҳокимлиги биноси олдида акция ўтказиш орқали ҳам билдирди.

“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти Андижон тумани бўлими раҳбари Исроил Холдоровнинг сўзларига қараганда, тадбиркорларнинг бирорта ҳуқуқларини ҳимоя қилмаса ҳам давлат улардан солиқ ундирмоқда. Бундан ташқари, савдогарларнинг фаолиятига тўсиқлар қўяётир.

Норасмий манбаларнинг маълум қилишича, сўнгги бир ҳафта давомида Андижонда 3 мингга яқин майда тадбиркор ишсиз қолган. Жорий йилнинг 10 сентябригача Жомеъ масжид ёнида 800, Марказий универсал магазинда 700 тага яқин савдо растаси бор эди. Уларнинг ҳар бирида камида 2 киши ишлагани, савдогарларга хизмат кўрсатувчиларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, ишсизлар сони қанчага кўпайганини тасаввур қилиш қийин эмас.
XS
SM
MD
LG