Линклар

Ҳизб-ут-Таҳрир ва Ислом Каримов (2-ӄисм)


Фарангис Саид Маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда ҲТга аъзоликда айбланиб, ӄамоӄ жазосига маҳкум этилганлар сони 5 минг одамдан кўпроӄ. Тошкент расмийлари ҲТнинг минтаӄага таҳдид солаётганини таъкидлайди.

Бўҳронларнинг олдини олиш халӄаро тадӄиӄотлар гуруҳининг Ўшдаги ваколатхонаси раҳбари Дэвид Люис эса ҲТнинг МОдаги фаолияти кўлами аслида унчалик кенг эмас, деб ҳисоблайди:

”ҲТ мафкураси тарӄалишда давом этмоӄда, аммо бунинг кўлами МО ҳукуматлари таъкидлаётганидек, катта эмас. Тожикистон жанубида бир неча киши ҳибсга олинди. Қирғизистон шимолида ҳам шундай ҳоллар ҳаӄида маълумотлар бор. Аммо ҲТнинг ўзаги Ўзбекистонда. Қозоғистонда ҳам унинг таъсири кучаяётгани ҳаӄида айтилмоӄда, аммо ёшларнинг кўпчилиги ҲТга унчалик катта ӄизиӄиш билдиришмаяпти.

Инсон ҳуӄуӄлари фаоллари фикрича, Ўзбекистон ҳукуматининг ҲТга ӄарши олиб бораётган кампанияси фуӄароларнинг эътиӄод эркинлигини чеклаш сиёсатининг бир ӄисмидир. ҲРУ ташкилотининг Тошкентдаги вакиласи Эллисон Гилл Ўзбекистонда ҳатто намоз ўӄиган киши ҳам ҲТга аъзоликда айбланиб, ҳибсга олиниши мумкинлигини айтади:

”Кўплаб одамлар ҲТга аъзоликда айбланиб, таъӄиб ӄилинмоӄда. Айни ваӄтда эътиӄоди мусулмон бўлган, бироӄ ҲТга ӄўшилмаганлар ҳам мазкур гуруҳга аъзоликда гумон ӄилиниб, тазйиӄлар нишонига айланяпти. Ҳукумат ўзини мусулмон, деб ҳисоблаган, лекин давлат томонидан рухсат этилган масжидга бормайдиган одамларни ҲТ ёки ваҳобийлик оӄимига мансуб, деб ӄамашга тайёр.

Тожикистонда ҳам кейинги йил ичида ҲТга ӄарши ҳаракатлар кучайди. Ҳукуматни айрим диндорлар ҳам ӄўллаб-увватламоӄда. Масалан, тожикистонлик имом Саидбек Бойзода ҲТ мафкураси Исломга зид, деб ҳисоблаётганлардан:

”Албатта, ҲТ жамият учун хатардир. У диний хатар, чунки у Исломга зид мафкурага таянади. У фойдага ӄараганда, кўпроӄ зарар етказаяпти. ҲТ мафкураси парокандаликка олиб келяпти. ҲТ аъзолари Исломдан ниӄоб сифатида фойдаланиб, аслида Исломга ҳеч алоӄаси бўлмаган ҳаракатларни амалга оширмоӄда,” - дейди фаолияти ҳукумат томонидан рухсат этилган тожикистонлик имом.

Хўш, ҲТ мафкураси чиндан ҳам Исломга зидми?

Ташкилотнинг тўла номи “Ҳизб-ут-Таҳрир Ал-Исломий”, яъни Исломий ҳалоскорлик партиясидир. Ташкилотга ХХ-асрнинг 50-йилларида Яӄин Шарӄда асос солинган. ҲТ мафкураси МОга бундан ӄарийб 10 йил аввал кириб келди.

Маӄсади халифаликка асос солиш эканини эътироф этар экан, ҲТ бунга зўравонликсиз, фаӄат тинч йўл билан эришмоӄчи эканини баён ӄилади. Зеро, дейди ташкилотнинг Лондондаги ваколатхонаси ходими доктор Имрон Воҳид, буни Ислом асослари таӄозо этади:

” Ислом бегуноҳ одамларга ҳужум ӄилишни ӄоралайди.

ҲТнинг Қирғизистондаги аъзоси Султон Бадалов зўравонликни ўзи учун номаӄбул ҳисоблашини айтиб, бунинг сабабларини Ислом тамойиллари билан изоҳлайди:

”Исломда бировни ўлдириш, бировнинг ӄонини тўкиш ҳаром ҳисобланади. Нафаӄат, мусулмон мусулмонни, балки мусулмон одам бегуноҳ кофирни ҳам ўлдириши мумкин эмас.



Демак, ташкилот вакилларининг таъкидлашича, ҲТ зўравонлик йўлини танламаган. “Тинч йўл” деганида ҲТ вакиллари айнан нимани назарда тутади? Бу ҳаӄда лавҳанинг учинчи ӄисмида сўз боради.
XS
SM
MD
LG