Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:37

Басаев Беслан учун жавобгарликни ўз зиммасига олди


Фарангис Саид 1 сентябр куни Шимолий Осетиянинг Беслан шаҳридаги фожиали ҳодиса бутун дунёда катта шов-шувга сабаб бўлди. Ўша куни мактабга борган ўӄувчи, ота-она ва ўӄитувчиларни ӄуролланган одамларнинг бир гуруҳи гаровга олди. Натижада 330 одам ҳалок бўлди. Уларнинг ярмиси болалар эди. Халӄаро ҳамжамият бу ҳаракатни бир овоздан ӄоралади. Россия ҳукумати одамларни гаровга олганларлар халӄаро террор тармоғига алоӄадор чечен сепаратчилари эди, деб таъкидлади. Бироӄ шу кунгача бу иддаони тасдиӄловчи маълумот йўӄ эди. Чунки ҳеч бир гуруҳ бу ҳодиса учун масъулиятни ўз зиммасига олмади.

16 сентябр куни эса интернет орӄали бир маълумот тарӄатилди. Унга кўра, Чеченистон сепаратчи жанггариларининг етакчиси Шомил Басаев Бесландаги ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.

Мана шу маълумот хусусида ҳамкасбим Фарангис Саид билан суҳбатлашамиз.

Фарангис, интернет орӄали тарӄатилган баёнот Басаев номидан тарӄатилган бўлиб, унда Беслан ҳодисаси айнан Басаев одамлари томонидан амалга оширилгани айтилади. Баёнотда яна ӄандай тафсилотлар бор?

ФС: Тўғри айтасиз, Азизулло ака, Басаев номидан тарӄатилган баёнотда унинг ӄўли остидаги гуруҳ Бесландаги ҳужумни уюштиргани таъкидланади. Бундан ташӄари, унда Беслан ҳодисасидан бир неча кун олдин Россияда иккита самолётнинг портлаши, ундан олдин эса Москвадаги “Рижская” метро станцияси яӄинида бомба портлашида ҳам бевосита Басаевнинг ӄўли борлиги айтилади.

Лекин, маълумотга кўра, Бесландаги воӄеалар учун жавобгарликни ўз зиммасига олиш билан биргаликда Басаев уларнинг фожиали тугашида, аслида, Россия Президенти Владимир Путиннинг айби борлигини таъкидлайди.

АА: Путин айби нимадан иборат экан, баёнот муаллифи фикрича?

ФС: Басаев номидан ёзилган баёнотда Беслан ҳодисаси оӄибатида ӄон тўкилгани юзасидан афсусланиш билдирилган ва “ӄуролланган гуруҳ аслида гаровга олинган болаларни ўлдирмоӄчи эмас эди, аксинча, озод этмоӄчи эди, аммо Путин ҳукумати улар билан музокара олиб бормади, талабларни бажаришдан бош тортди”, деб айтган. Баёнотда, шунингдек, айтилишича, гаровга олинган одамлар ӄуролли гуруҳ ва Россия кучлари ўртасидаги отишма оӄибатида ҳалок бўлган.

АА: Фарангис, пайшанба куни Путин Беслан мактабида болаларни гаровга олганларни яна бир бор террорчилар, деб атади ва Кремл ҳеч ӄачон террорчилар, хусусан чечен сепаратчилари билан музокара олиб бормайди, деб таъкидлади. Бундан сўнг Басаев шундай баёнот беряпти. Бу тасодиф бўлмаса керак?

ФС: Ҳаӄиӄатан ҳам, сиз айтиб ўтганингиздек, пайшанба куни Путин террорчилар билан мулоӄот ӄилмаслигини баён этди. У, хусусан, бундай деди:

”Масалан, жаноб бин Ладен Европага Ироӄдан ӄўшинларни олиб чиӄиш эвазига икки марта сулҳ таклиф этди. Ахир ҳеч ким у билан музокара бошлаш ҳаӄида ўйламаяпти-ку! Нимага? Чунки бутун цивилизациялашган дунё бир нарсани тушунади: жаноб бин Ладен ва унинг ташкилоти ӄўллаётган услублар цивилизациялашган дунёга улар билан музокара олиб боришга имкон бермайди. Демак, музокара олиб бориш мумкин бўлмаган одамлар бор!

Азизулло ака, сиз бу икки баёнотнинг бирин-кетин пайдо бўлиши тасодиф бўлмаса керак, дедингиз. Қизиғи шунда-ки, пайшанба куни чечен сепаратчилари раҳбари Аслан Масхадов ҳам бир баёнот билан чиӄди. У, хусусан, Беслан ҳодисаларига алоӄаси йўӄлигини таъкидлади. Озодлик радиосининг рус хизматига берган интервьюсида Масхадов бундай деди:

”Агар Россия раҳбарлари бу каби террор ҳаракатлари учун мени масъул ӄилишни хоҳласалар, улар чучварани хом санашибди. Улар бунинг уддасидан чиӄа олмайди. Чунки мен бундай ишни ӄила олмайман,” - деди Масхадов ва ўз маӄсадига террордан холи бўлган усуллар орӄали ҳам эриша олишига урғу берди.

У, шунингдек, Бесландаги ҳаракатни унга алоӄаси бўлмаган чечен сепаратчиларининг радикал ӄисми амалга оширганини айтди.

Чеченистон Ички ишлар вазирлиги расмийлари эса Аслан Масхадовнинг Озодлик радиосига берган интервьюсига жавобан Беслан ҳодисаси учун Шомил Басаев баробарида Масхадов ҳам жавобгар, деб баёнот берди, лекин мазкур иддаони исботловчи далил келтирмади.

АА: Фарангис, Шомил Басаев Бесландаги ҳаракат учун масъулиятни зиммасига олишини билдирувчи баёнотнинг ҳаӄиӄийлигига ишониш мумкинми?

ФС: Албатта, буни текшириш ӄийин. Шунинг учун, Бесландаги мактаб ўӄувчиларини гаровга олганлар ортида бевосита ким турганини текшириш ҳам анча мушкул. Лекин, илгарироӄ учӄичлар ва Москва метросидаги портлашлар учун жавобгарликни бошӄа бир гуруҳ зиммасига олган эди.

Шу ўринда яна бир нарсани айтиб ўтиш муҳим, менимча. Россиядаги Левада номли ижтимоий марказ шу ҳафта ўтказган сўров натижасига кўра, унда ӄатнашганларнинг аксарияти Беслан ҳодисалари учун Россия ҳуӄуӄ-тартибот органларининг порахўр ходимлари жавоб бериши керак, деб ҳисобламоӄда. Чунки, маълумотларга кўра, ӄуролланган гуруҳ Бесланга бошӄа ҳудудлардан борган ва йўл-йўлакай милиция ва хавфсизлик хизмати ходимларига пора бериб, ӄурол-аслаҳани текширув пунктларидан бемалол ўтказган ва шу йўсинда Беслангача етиб борган. Чеченистон Ички ишлар вазирлиги ҳам жараён айнан шундай кечганини эътироф этди.
XS
SM
MD
LG