Линклар

logo-print

Жаҳон банки сахийлик қилди


Зикрилло Ишонч Маълумотларга кўра, Жаҳон банки Ўзбекистонга 40 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллаган. Бу маблағ мамлакатнинг 9 вилоятини қамраб олган “Саломатлик-2” лойиҳасини амалга оширишга сарфланади.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мазкур лойиҳа бўйича мувофиқлаштирувчиси Фарҳод Фузайлов сўзларига кўра, лойиҳа тиббий хизмат сифатини яхшилаш, жумладан, қишлоқ врачлик пунктларини жиҳозлаш, врачлар малакасини оширишга қаратилган. “Саломатлик-2” лойиҳаси 2009 йилнинг охиригача амалга оширилади.

Ф.Фузайловнинг таъкидлашича, Осиё тараққиёт банки ҳам “Саломатлик-2” лойиҳаси учун 40 миллион доллар ажратишини билдирган. Бу маблағнинг бир қисми марказий шифохоналардаги туғруқхоналар, аёллар малаҳатхоналарини жиҳозлаш, уларнинг ходимлари малакасини оширишга йўналтирилади.

Ф.Фузайловнинг маълум қилишича, “Саломатлик-1” лойиҳаси 1998 йилдан амалга оширила бошланганди. Бу лойиҳа Фарғона, Навоий, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасини қамраб олган эди. Қолган вилоятларда “Саломатлик-2” лойиҳаси доирасида иш олиб борилади.
XS
SM
MD
LG