Линклар

Мачайликларга кўприк қуриб беринг!


Саида Мачай қишлоғи Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган. Туман марказидан 80 километр узоқликда жойлашган мазкур қишлоқ аҳлини бир неча йиллардан буён йўлсизлик азоби қийнаб келади.

Мачайлик 79 ёшли Хўжақул Эшқурбоновнинг айтишича, Мачай таркибида катта-кичик еттита қишлоқ бор. 2001-2002 йилларда сел келиб, мазкур қишлоқларни бир-бири билан боғловчи бешта кўприкни ювиб кетган. Аҳоли кўприкларни тузатиб беришни сўраб, туман ва вилоят мутасаддиларига бир неча марта мурожаат этган. Бироқ бундан деярли фойда бўлгани. Баъзи кўприкларни таъмирлагандек бўлган, лекин маблағ йўқлиги сабабли иш тўхтаган.

Отахоннинг сўзларига қараганда, қиш-қирувли кунлар келиши билан қишлоқлар яна бир-биридан узилиб қолади. Одамлар ҳеч бўлмаганда иккита асосий кўприкни тузатиб беришни сўрамоқда.

Ўзини Бойсун тумани ҳокимлигининг иқтисодий масалалар бўйича мутахассиси деб таништирган шахснинг билдиришича, ҳақиқатан ҳам Мачай йўли бир неча йиллардан буён муаммо бўлиб турибди. Яқинда туман ҳокимининг ўринбосари айни масалада вилоят ҳокимлиги билан гаплашиб келган. Бироқ бу борадаги ўринбосар таклиф этган режалар амалга ошиши ёки ошмаслиги ой якунида маълум бўлади.

Унинг қўшимча қилишича, Мачай кўприклари фақат ҳомий ташкилотлар ёрдами билангина тузатилиши мумкин. Чунки сўнгги вақтларда давлат бюджетидан бу каби ишларга маблағ ажратилмаяпти.
XS
SM
MD
LG