Линклар

logo-print

Хабарларга қараганда¸ чечен сепаратчилари етакчиси Шамил Басаев Бесланда юз берган фожиа учун масъулиятни ўз зиммасига олган.


Самандар

kavkazcenter.com интернет сайти Бесландаги мактабни ишғол қилганлар ва Россиянинг бир неча ҳудудида содир этилган портлашлар Шамил Басаев томонидан назорат қилинганини ëзди.
Эслатиб ўтамиз¸ Беслан фожиаси оқибатида 320дан ортиқ одам ҳалок бўлди¸уларнинг ярми болалардир.

Бесландаги фожиа ортида Шамил Басаев турганлиги ҳақидаги хабар Россия оммавий ахборот воситаларига юборилиб¸ унда Москванинг Рижская метроси олдида содир этилган портлаш ва ундан олдин икки самолëтнинг қулашида ҳам Басаев қўли борлиги айтилади.
АҚШ Давлат Департаменти вакили Ричард Армитаж Басаев бу ҳаракатлари билан “ўзининг одам зотидан эмаслигини кўрсатди” деди.
XS
SM
MD
LG