Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Оқ Уй Афғонистонни гиëҳванд модда ишлаб чиқарувчи 22 мамлакат рўйхатига қўшганини маълум қилди.


Самандар

Мазкур масала юзасидан берган баëнотида Жорж Буш Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ҳукумати гиëҳванд моддаларга қарши курашаëтганига қарамай¸ мамлакатда афюн ишлаб чиқиш ҳоллари кўпаяëтганидан хавотир билдирди.
Афғонистонга тегишли бошқа бир хабарда АҚШ расмийлари шу йилнинг 9 октябрида Афғонистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида тинчликни таъминлаш учун 82-нчи ҳаво десантчилари дивизиясининг 700 га яқин аскарини минтақага юбориши айтилмоқда.
Гуруҳ мамлакатда фаолият юритаëтган 18 минг кишилик коалиция кучлари сафига қўшилади.

Афғонистон расмийлари Ҳамид Карзай кетаётган вертолет қўнадиган жой яқинига ракета отганликда гумон қилинган уч шахсни қўлга олганини маълум қилди.

Ички ишлар вазирлиги ходими Лутфулла Машал учала шахс ҳодиса юз берган Гардез шаҳридан 9 километр нарида жойлашган қишлоқда қўлга олинганини маълум қилди.
Машал қўлга олинганлар ҳақида кўп маълумот бермади. Фақатгина¸ уларнинг Афғонистон фуқароси эканлигини маълум қилди холос.
Мазкур ҳодисадан сўнг, президентлик сайловолди кампаниясини олиб бораётган Карзай Кобулга қайтиб кетди.
АҚШ ҳарбийлари матбуот вакилининг билдиришича, ракета ҳужуми оқибатида хеч кимга зиён етмаган.
XS
SM
MD
LG