Линклар

Бағдод полицияси автомобилни бошқараëтган xудкуш шахс полиция патрул хизмати маскани олдида ўзини портлатиб юборганини маълум қилди. Натижада камида 5 киши ҳалок бўлди.


Самандар

Соғлиқни сақлаш вазири портлаш натижасида жароҳат олган 20 нафар одам орасида полиция ходимлари ҳам борлигини маълум қилди.
Бугун шунингдек¸ АҚШ ҳарбийлари Бағдоддаги чегара масканларини ëриб киришга уринган исëнчиларга қарши ҳужум қилди.
Фалужжа шаҳрида АҚШ ҳарбийлари самолëтлардан исëнчилар яшириниб олгани тахмин қилинган ҳудудларга қарата ўт очди.
АҚШ ҳарбийлари Фаллужада ўтказилган амалиëтлар Абу Мусаб аз-Заркавий етакчилигидаги жанггарилар гуруҳи аъзолари томонидан фойдаланилиши тахмин қилинган хонадонларни йўқ қилишга қаратилган.
XS
SM
MD
LG