Линклар

logo-print

Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўған Европа Иттфоқининг Туркия ички ишларига аралашмаслигини сўради:


Самандар

“Биз бошқа мамлакатларнинг ички ишига ëки парламентда ҳал қилинадиган масалаларига аралашмаганимиздек¸бошқаларнинг ҳам бизнинг ички ишимиз ва парламентимизнинг қандай ишлаши ва қанча ишлашига аралашишига ҳаққи йўқ”.

Европа Комиссарлиги Туркиянинг жиноят кодексида муҳим ўзгартишлар киритишга кечикаëтганидан хавотир билдирган эди.

Пайшанба кечқурун муҳолиф партия билан мунозаралардан сўнг етакчи партия жиноят кодексига ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини парламентдан қайтариб олган эди.
Эслатиб ўтамиз¸Туркия Бош вазири Эрдўған зинони мусулмон бўлган турк халқи қонунларида жиноий иш¸ деб белгилаш таклифи билан чиққан эди.
Парламентдаги баҳсу-мубоҳасалар эса¸ айни шу масала юзасидан давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG