Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:50

АҚШ Давлат Департаментининг диний эркинлик ҳолатига оид ҳисоботи: Ўзбекистонда турли дин вакиллари вазияти


Азизулло Арол Илгари хабар қилганимиздек¸ чоршанба куни АҚШ Давлат Департаменти дунë мамлакатларида эътиқод эркинлиги ҳолатига оид йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ўтган дастуримизда ҳисоботнинг Ўзбекистондаги диний эркинликлар вазиятига оид қисми ҳақида тўхталиб¸ жумладан¸ мусулмон диндорлар ҳолатига оид маълумотлар ва унга нисбатан билдирилган айрим муносабатлар билан таништирган эдик. Бугун ҳисоботнинг мамлакатдаги бошқа дин вакиллари вазиятига оид хулосалари билан танишасиз.

Ҳисоботга кўра¸ Ўзбекистондаги турли диний гуруҳлар аъзолари ҳақида расмий статистик маълумотлар йўқ. Тахминларга кўра¸ мамлакат аҳолисининг 90 фоизга яқинини мусулмонлар¸ 10 фоизидан камроғини этник руслар ва бошқа славян халқлари вакиллари ташкил этади. Аҳолининг қолган 3 фоизи христианлар¸ баптистлар¸ католиклар¸ еттинчи кун адвентистлари¸ буддойлар¸ баҳоийлар¸ кришнаитлар¸ Европа ва Бухоро яҳудийларидан иборат.

Ҳисоботда ëзилишича¸ республикада қонун бўйича хорижий миссионерлар фаолияти тақиқланган. Ўзбекистонда барча динлар қонун олдида тенг бўлганига қарамай¸ ҳукумат мусулмонларни кўпроқ ҳимоя қилади. Ислом университетини молия билан таъминлайди. Мусулмонларнинг Ҳаж зиëратига боришларига ëрдам беради¸ дейлади Давлат Департаменти ҳисоботида.

Ҳужжатда қайд этилишича¸ озчиликни ташкил этувчи диний гуруҳлар¸ жумладан¸ рус православ черкови¸ арман черкови ва яҳудийлар жамоаси эркин фаолият олиб боради. Бундай диний гуруҳларга нисбатан босим ëхуд тўсиқлар йўқ. Бироқ ўзбекистонлик мусулмонларни ўз диний оқимларига жалб қилишга ҳаракат қилаëтган Яҳва гувоҳлари¸ Евангелистлар ва Кришнаитларга ҳукумат қаттиқ босим ўтказмоқда.

Диний масалалар бўйича шуғулланувчи Форум 18 номли ташкилотининг пост-совет давлатларидаги диний масалалар бўйича мутахассиси Феликс Корпининг Озодлик радиосига айтишича¸ Узбекистон ҳукумати айрим кичик диний гуруҳларни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда.

"Асосан мусулмон бўлган ўзбеклар ва бошқа этник гуруҳлар вакилларини ўз динларидан қайтаришга уринаëтган кичик диний гуруҳлар анча муаммоларга дуч келмоқда. Улар ўз фаолиятларини эркин равишда олиб бора олмайди. Ҳукумат бундай диний гуруҳларга қарши босим ўтказмоқда"¸ - дейди Форум 18 ташкилоти мутахассиси Феликс Корпи.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Сурат Икромов эса¸ ҳукуматнинг барча таъқиб¸ тазийқлари фақат мусулмонларга қаратилган¸ деб ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG