Линклар

logo-print

Вена шаҳрида Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбарияти Эрон ядровий дастури бўйича резолюция лойиҳасини муҳокама қилди.


Тўлқин

Маълумотларга кўра, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция томонидан ишлаб чиқилган лойиҳани қабул қилишда бошқа мамлакатлар ҳам иштирок этади.
Резолюция Эрон ҳукуматини уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ва ядровий дастур бўйича қилинган ишлар ҳақида ноябр ойида маълумот беришга чақиради.
Муҳокамада иштирок этган Америка делегацияси раҳбари Жеки Сандерс шундай баёнот берди:
“Шу ҳафтада биз Венада олиб борган маслаҳатлар анча самарали бўлди. Қўшма Штатлар резолюция лойиҳасини тўла қўллаб-қувватлайди. Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишга интилишини ҳеч ким ёқламади. Резолюция лойиҳаси ҳам шуни исботлаб турибди” .
XS
SM
MD
LG