Линклар

БМТ Хавфсизлик Кенгашида Судан ҳукуматига нисбатан кескин санкциялар қўллаш назарда тутилган резолюция лойиҳаси овозга қўйилди.


Тўлқин

Агар Судан ҳукумати Дарфур вилоятидаги вазиятни барқарорлаштирмаса, унга нисбатан кескин санкциялар қўлланади. БМТ маълумотига кўра, сўнгги 19 ой ичида Дарфурда Судан ҳукумати хайрихоҳлигидаги араб гуруҳлари томонидан бошланган террор кампанияси оқибатида бир неча ўн минг маҳаллий суданлик нобуд бўлди. Миллионга яқин туб аҳоли вакиллари уйларини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлди.
Резолюция лойиҳаси Қўшма Штатлари томонидан киритилган. АҚШнинг БМТдаги вакили Жон Дэнфорт ҳужжат 15 овоздан ҳеч бўлмаганда 9 овозни олишига ва қабул қилинишига ишонишини билдирди.
XS
SM
MD
LG