Линклар

logo-print

БМТ Хавфсизлик Кенгаши яна бир бор дунё ҳамжамиятини Афғонистонда президентлик сайловлари олдидан тинчликпарвар кучларнинг кўпайтирилиши масаласига эътибор қаратишга чақирди.


Тўлқин

Тинчликпарвар кучлар Афғонистонда 9 октябрда ўтиши режалаштирилган президентлик сайловида хавфсизликни таъминлаши лозим.
Айни пайтда, Афғонистонда дунёнинг 37 мамлакатидан келган 8 мингдан зиёд ҳарбий хизматчи жойлаштирилган.
АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Залмай Халилзод сайлов арафасида экстремистлар ҳужум уюштириши мумкин, деб ҳисоблашини айтди.
Яқинда Афғонистон етакчиси, бўлажак президентлик сайловидаги асосий номзод Ҳомид Карзайга суиқасд қилишга уриниш бўлди. Ҳомид Карзай мамлакатда тинчликпарвар кучлар иштирокининг муҳимлиги хусусида шундай деди:
“Чет эл қўшинларининг иштироки бу ерда вақтинчаликдир. Аммо уларни қолишга кўндиришга кейинги пайтларда қийинлик билан эришмоқдамиз. Биз улардан илтимос қиляпмиз ва деярли ҳар куни ўз миннатдорчилигимизни билдириб турибмиз. Ўзимизнинг кучли армиямиз шакллангандан кейингина улар бу ердан кетишади” .
XS
SM
MD
LG