Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:36

Можароли ҳудудларда аëллар тинг ҳуқуқлилигини ҳимоя қилиш


Арол Совуқ Уруш давридан кейин дунëнинг айрим минтақалари¸ жумладан¸ собиқ Югославия¸ Тожикистон ва Афғонистон каби мамлакатларда юз берган фуқаролар урушидан кўпроқ аëллар жабрланди. Куни-кеча Ню-Йоркда БМТнинг ушбу муаммога бағишланган халқаро анжумани бўлиб ўтди. Унда можароли ҳудудлардан бир қатор таниқли аëллар иштирок этиб¸ жамоатчиликни хотин-қизлар ҳуқуқлари масаласига жиддий эътибор беришга чақирдилар.

Анжуман иштирокчилари уруш ҳаракатлари давом этаëтган ҳудудларда аëлларга қарши тажовузларнинг олдини олиш ва хотин-қизларни кўпроқ тинчлик парварлик ишларига жалб этиш масаласини муҳокама этишди.
Эслатиб ўтаман¸ бундан тўрт йил олдин БМТ Хавфсизлик Кенгаши хотин-қизларнинг эркаклар биан тенг ҳуқуқли эканлиги тўғрисида муҳим резолюция қабул қилган эди. Мазкур 1325 - резолюция ҳукуматларни дунëнинг можароли минтақаларида аëллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чорлайди.
Бироқ¸ шунга қарамай¸ дунëнинг қайноқ нуқталарида аëлларга қарши тажовузлар¸ жумладан¸ уларнинг номусига тегиш ва одам контрабандаси узлуксиз давом этмоқда. БМТ Аëллар Жамғармаси томонидан ташкил этилган анжуманда айнан ана шу тажовузларга қарши самарали чора кўриш масалалари муҳокама этилди.
Конференция иштирокчиси¸ Финландия собиқ Мудофаа вазири Элизабет Реҳнга кўра¸ можароли минтақаларда аëлларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш учун жиддий қадамлар ташлаш керак. Аëлларга қарши жиноятларни тергов қилиш учун махсус полиция қисмини ташкил этиш зарур.
БМТнинг Босния бўйича махсус вакили бўлган Элизабет Реҳннинг Озодлик радиосига айтишича¸ Боснияда халқаро ҳамжамият аëллар хавфсизлигини таъминлашда хатога йўл қўйди. Мамлакат барқарорлашди¸ аммо¸ аëллар контрабандаси каби муаммолар ҳамон барҳам топгани йўқ.
"Аëллар тенг ҳуқуқлилиги масаласининг кун тарибига чиқиши жуда кўп вақт олди. Бу орада одам контрабандаси анча авж олди. Ушбу муаммога халқаро ҳамжамият аъзоларининг кўпчилиги алоқадордир"¸ - дейди Финландия собиқ Мудофаа вазири Реҳн хоним.
Унга кўра¸ Боснияда аëллар тенг ҳуқуқлилиги учун шароит яратиш масаласи молияга¸ донор давлатлар ëрдамига боғлиқ.

БМТ Белграддан Косово маъмуриятини ўз назорати остига олганидан кейин¸ бу ерда ҳам аëллар контрабандаси жиддий муаммога айланди. Косоволик мутахассис Некибе Келмендининг айтишича¸ агар БМТ ҳокимиятни тўлалигича маҳаллий расмийлар қўлига топширса¸ аëллар ҳуқуқларини таъминлаш масаласида ижобий ўзгаришлар юз бериши мумкин.

Узоқ йиллардан буëн можаролар ҳудудига айланиб келаëтган Афғонистонда айниқса¸ аëллар ҳуқуқларини яхшилаш мураккаб масаладир. Мамлакат муваққат ҳукумати Хотин-қизлар ишлари бўйича вазирлиги расмийси Маҳбуба Ҳуқуқмалнинг таъкидлашича¸ жуда кўп муаммолар фуқароларнинг саводсизлиги ва янги қонунларни тушунмаслиги туфайли вужудга келмоқда. Унга кўра¸ қизларни мажбурий равишда турмушга чиқариш¸ оилада эркакларнинг устунлиги каби анъаналар хотин-қизлар ҳуқуқлари бузилишининг бошланғич нуқтаси ҳисобланади.
Ҳуқуқмалнинг Озодлик радиосига билдиришича¸ Афғонистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишга ҳаракат қилинаяпти¸ Бироқ¸ эски анъаналар устидан ғолиб чиқиш анча вақт талаб қилади.
"Бизнинг энг катта муаммомиз урф-одатларимиз билан боғлиқдир. Ислом дини ва Конституциямизга биноан аëллар эркаклар билан тенг ҳуқуққа эгадир. Аммо¸ анъаналаримиз бўйича¸ аëллар ҳуқуқлари поймол этилади"¸ - деб фикр билдирди Афғонистон Хотин-қизлар ишлари бўйича вазирлиги расмийси Маҳбуба Ҳуқуқмал.

БМТ Аëллар жамғармаси ўтказган анжуманда қабул қилинган таклифларнинг Хавфсизлик Кенгашига тақдим қилиниши¸ Кенгаш аъзолари ушбу масалани хотин-қизлар ҳуқуқлари тўғрисидаги резолюциянинг қабул қилинганига тўрт йил тўлиши муносабати билан келаси ойда ўтказиладиган учрашувда муҳокама этишлари кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG