Линклар

Ҳизб-ут-Таҳрир ва Ислом Каримов (3-ӄисм)


Фарангис Саид Ташкилот вакилларининг таъкидлашича, Ҳизб-ут-Таҳрир зўравонлик йўлини танламаган. Хўш, у ўз маӄсадига ӄайси йўл билан эришмоӄчи? “Тинч йўл” деганида ташкилот вакиллари айнан нимани назарда тутади?

“Ҳизб-ут-Таҳрир ал-Исломий” Исломий ҳалоскорлик партияси дегани. Шундай экан, Ҳизб-ут-Таҳрир МО мамлакатлари, жумладан Ўзбекистонда сайловларда партия сифатида иштирок этиши мумкинми?

Франциялик минтаӄашунос Оливье Руа фикрича, Ҳизб-ут-Таҳрир номи партияни англатса-да, ташкилотни партия, деб ҳисоблаш нотўғри:

” Ҳизб-ут-Таҳрирни анъанавий маънода сиёсий партия, деб бўлмайди. Чунки у сиёсий жараёнларда ӄатнашмайди, сайловларда иштирок этиш иддаоси билан ҳам чиӄмаган. У коалицион ҳукуматнинг бир ӄисми бўлишни ҳам истамайди. Масалан, Ҳизб-ут-Таҳрир аъзолари халифаликка фаӄат Ўзбекистонда асос солиш керак, дейишмайди. Улар Ўзбекистон эмас, Туркистон ёки Фарғона водийси ҳаӄида гапиришади" .

Оливье Руа Ҳизб-ут-Таҳрирнинг зўравонлик йўлига ўтишига ишонмаслигини билдирар экан, айни ваӄтда унинг радикал эканини инкор этиб бўлмайди, деб ҳисоблайди:

” Ҳизб-ут-Таҳрир аъзолари мафкурасини оладиган бўлсак, у ниҳоятда радикал эканига шубҳа йўӄ. Фикримча, ҳозиргача Ҳ Ҳизб-ут-Таҳрир террорчиликка ӄўл урмаган. Улар ўз маӄсадига зўравонликни ӄўлламай, эришмоӄчи" .

Хўш, зўравонликни ӄўлламаслик йўлини танлаган Ҳизб-ут-Таҳрир ўз маӄсадига ӄайси йўл билан эришмоӄчи? Бу саволга жавобан ташкилотнинг Лондондаги вакили д-р Имрон Воҳид ташкилотнинг мафкуравий кураш олиб боришини айтади. У Ўзбекистон Президентининг шу ҳафта ӄилган баёнотига жавобан Ислом Каримовни “оммани зўравонлик, ӄийноӄ ва таъӄиб билан ӄўрӄитиш ўрнига ҲТ билан мафкуравий баҳс бошлаш", -га даъват эта ди.

Ўзбекистон Президенти ташкилот вакилининг даъватига ҳозирча жавоб бермади. Унинг Ҳизб-ут-Таҳрир билан мубоҳаса бошлаши амри маҳол. Чунки, шундай ӄилган таӄдирда, Ўзбекистон ҳукумати Ҳизб-ут-Таҳрирни ўзининг раӄиби сифатида эътироф этган бўлади. Айни пайтда, томонлараро мунозара ғояга ӄарши ғоя, мафкурага ӄарши мафкура билан кураш бошланганини англатади. Бундай баҳсда Ўзбекистон ҳукумати келтириши мумкин далилларни тасаввур ӄилиш ӄийин. Чунки, покистонлик минтаӄашунос Аҳмад Рашид айтганидек, Ҳизб-ут-Таҳрирга ӄўшилган одамларнинг МОда ҳозирги тузумларни ағдариб, улар ўрнига халифаликни яратиш ғоялари ҳукуматлар, айниӄса Ислом Каримов ҳукумати олиб бораётган сиёсатнинг бевосита оӄибатидир:

”Ҳукуматлар томонидан ўтказилаётган даҳшатли таъӄиблар ҳамда сиёсий фикрни изҳор этишнинг ҳеч ӄандай имконияти йўӄлиги сиёсий жиҳатдан фаол бўлган одамларни ғайриӄонуний фаолият олиб боришга, радикаллашиб, турли исломий гуруҳларга ӄўшилишга мажбур ӄилмоӄда", - дейди МО бўйича мутахассис, “Жиҳод: Марказий Осиёда жанговар исломнинг уйғониши”, деб номланган китоб муаллифи Аҳмад Рашид.

Қирғизистон Омбудсмани Турсунбой Бакир ўғли бундан ҳам кескинроӄ гапирган эди. Ўзбекистон раҳбарияти шу йил баҳорда Тошкент ва Бухорода уюштирилган портлашларда Ҳизб-ут-Таҳрир ӄўли борлигини таъкидлаганидан сўнг Бакир ўғли бунга ӄарши чиӄиб, шундай деган эди:

”Ҳизб-ут-Таҳрир бундай ишларга бормайди. Агар Ўзбекистонда ҳамма нарса таӄиӄланаверса, одамлар таъӄиб ӄилинаверса, албатта, куч ӄўлланилади-да! Бу аксиома. Буни исботлашнинг ҳам кераги йўӄ",- .
XS
SM
MD
LG