Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:17

Ҳар бири 10 йилга қамалди


Фарғона вилояти жиноят ишлари судида икки фуқаро устидан қарийб икки ой давом этган суд жараёни ниҳоясига етди. Судланувчилар Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятидаги портлашлардан сўнг ҳибсга олинган эди.

Судья Саминжон Исмоилов вилоятнинг Бувайда қишлоғида истиқомат қилган, 1952 йилда туғилган Абдулла Камолов, 1958 йилда туғилган Аҳмадқул Ғойназаров устидан суд ҳукмини ўқиб эшиттирди. Суд ҳукмида айтилишича, судланувчилар конституциявий тузумга тажовуз қилиш, тақиқланган диний адабиётларни сақлаш ва тарқатиш, ўқ-дори ва гиёҳқанд моддалар сақлаш, шунингдек, ўзлари истиқмат қилган Бувайда қишлоғининг “Узум” маҳалласида 1992-1999 йиллар давомида 10 дан ортиқ фуқарога норасмий равишда диний сабоқ беришда айбланган.

Суд ҳайъати судланувчиларнинг ҳар бирини 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Судланувчиларнинг яқинлари ва адвокатлари суд ҳукми юзасидан норозилик билдириб, аппеляция тартибида Олий судга мурожаат этишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG