Линклар

logo-print

Ўзбек расмийлари Остона саммити муваффақиятли ўтганини таъкидламоқда


Шайбон 17 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг Остона шаҳрида бўлиб ўтган саммити натижалари юзасидан матбуот анжумани ўтказди.

И.Неъматов саммит муваффақиятли ўтганини таъкидлади. Унинг айтишича, мазкур учрашув вақтида бир қанча ҳужжатлар имзоланган.

“Жуда кўплаб экспертлар ва сиёсатшунослар МДҲнинг ўлимини башорат қилган эди. Чунки МДҲга аъзо мамлакатлар ҳам яна бир қанча ўзаро гуруҳларга бўлиниб, бир қанча ташкилотлар тузган. Лекин бу башоратлар ўз исботини топмади. МДҲнинг Остонадаги саммити жуда самарали бўлди”, деди И.Неъматов.
XS
SM
MD
LG