Линклар

logo-print

Ироқнинг Фаллужа шаҳрида шиддатли отишмалар давом этмоқда.


Икки кундан буён Америка авиацияси ва танклари Абу Мусаба аз-Зарқавий гуруҳи жанггарилари бекинган деб гумон қилинган объектларга зарбалар бермоқда. Маълумотларга кўра, жангларда 7 киши нобуд бўлган.
Ироқда кеча бўлиб ўтган портлашлар оқибатида ўлганлар сони 23 тага етди. Ўнлаб кишилар жароҳатланган.
Куни кеча “Ал-Жазира” телеканали Ироқдаги икки экстремистик гуруҳ 13 кишини гаровга олганлиги эълон қилинган видеотасвирни эфирга узатди. Жанггарилар агар Ироқ қамоқхоналаридан барча муслима аёллар озод этилмаса ва Ироқда Америка-турк компанияси ўз фаолиятини тўхтатмаса, гаровга олинганлар ўлдирилади, деб таҳдид этмоқда.
XS
SM
MD
LG