Линклар

Қозоғистонда бугун парламентнинг қуйи палатасига сайловлар бўлиб ўтди.


Унда овоз бериш ҳуқуқига эга сайловчиларнинг ярмидан камроғи иштирок этди. Бироқ Қозоғистон қонунчилигига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчилар сонининг қанча бўлишидан қатъи назар, сайловлар ўтган ҳисобланади.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига кўра, сайловолди кампаниясида ноҳақликлар содир этилган, хусусан президентга алоқадор партиялар оммавий ахборот воситалари орқали бошқа мухолиф партияларга нисбатан кўпроқ тарғибот юргизиш имконига эга бўлган.
Дастлабки сайлов натижаларига кўра, сиёсий партиялардан: “Отан” 53 фоиз, АИСТ ва “Асар” – 18-19 фоиз, “Ақ жол” 10-12 фоиз овоз тўплаган.
XS
SM
MD
LG