Линклар

logo-print

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Судан ҳукуматига нисбатан кескин санкциялар қўллаш назарда тутилган резолюцияни маъқуллади.


Резолюцияда Судан ҳукумати эътиборсизлиги оқибатида Дарфур вилоятида яшовчи қора танли аҳолига террор ҳаракатлари уюштириб келган қуролланган араб гуруҳларини бўйсундириш талаб этилади. Бу борада АҚШнинг БМТ даги вакили Жон Дэнфорт шундай деди:
“Бу вазифани Судан ҳукуматининг ўз ихтиёрига топшириш ўта қийин масала. Ҳукумат қўшинлари вертолётдан тинч аҳолини ўққа тутди. Оқибатда одамлар ҳалок бўлди. Бу нафақат қийин, балки ёвузликдир” .
Суданнинг БМТдаги вакили Элфатиҳ Эрва эса мазкур қарорга муносабат билдириб шундай деди:
“Резолюциянинг шошилинч ва босим остида қабул қилиниши шуни кўрсатадики, бундан кўзланган асосий мақсад — Америка Конгрессини улуғлашдир. Гўёки угина дунёнинг виждони, фақат угина халқлар тақдирини ҳал қилиш ваколатига эга. Аслида эса АҚШ Конгресси ўз шахсий қусурларини кўра олмайдиган қиролга, қирол бўлганда ҳам, “яланғоч қирол”га ўхшайди” .
XS
SM
MD
LG