Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:57

Вацлав Ҳавел Нобел Тинчлик мукофотини олиши мумкин


Фарангис Саид Ҳар йил кузда Норвегия пойтахти Ослода жойлашган Нобел мукофоти комиссияси ӄатор соҳалар бўйича Нобел мукофотига лойиӄ деб топилганлар рўйхатини эълон ӄилади. Ўша рўйхатдан Нобел Тинчлик мукофотининг навбатдаги совриндори ҳам жой олади. Айрим маълумотларга кўра, бу йил Нобел Тинчлик мукофоти учун кўрсатилган номзодлар орасида Чехиянинг биринчи президенти Вацлав Ҳавел ҳам бор. Шу кунларда Чехияда Ҳавелга мукофот бериладими, деган савол ӄизғин муҳокама ӄилинмоӄда. Чунки 1989 йилдан буён Тинчлик мукофотига номзодлар орасида 8 марта Ҳавел исми айтилган, аммо ҳозиргача унга мукофот насиб этмаган. Хўш, бу сафар Ҳавел мукофотга лойиӄ, деб топиладими?

Чехословакияда “бахмал” инӄилобини бошӄарган Вацлав Ҳавел номзоди 1989 йили Нобел Тинчлик мукофотига кўрсатилди. Аммо ўша йили мукофот Далай Ламага, 1990 йилда эса Михаил Горбачевга берилди. 1991 йилда Ослода жойлашган Нобел мукофоти комиссияси мукофотни бирмалик диссидент Доу Аун Сан Суу Кайга беришга ӄарор ӄилди. 1992 йили гватемалалик инсон ҳуӄуӄлари фаоли Ригоберта Менчу, 1993 йилда эса Жанубий Африкада апартеидга ӄарши кураши учун Фредерик де Клерк ва Нелсон Манделалар Нобел мукофоти билан таӄдирланди.

1995 йилда олтинчи марта Нобел мукофоти учун номзоди кўрсатилганида ҳам Ҳавелга омад кулиб боӄмади.

Совет танклари Чехословакияга бостириб кирганига 30 йил тўлган 1998 йилда кўплар бу сафар мукофотнинг Вацлав Ҳавелга берилиши шубҳасиз, деган эди. Аммо Нобел мукофоти ирландиялик тинчлик курашчиларига, 2003 йилда эса эронлик ҳуӄуӄшунос Ширин Эбодийга берилди.

Маълумотларга кўра, 2004 йилда ҳам Нобел Тинчлик мукофотига номзодлар орасида Вацлав Ҳавел кўрсатилган.

Озодлик радиосининг собиӄ Чех хизмати раҳбари Ольга Копецка Ҳавел мукофотга лойиӄ, деб ҳисоблайди:

”Бахмал” инӄилобинининг “бахмал” бўлиши, яъни ӄонсиз, зўравонликсиз амалга ошишида Ҳавел асосий рол ўйнаган, деб ўйлайман. У, шунингдек, Чехияда коммунизм тугатилиб, демократиянинг ӄарор топишини таъминлаган сиёсатчилардан бири.

Ҳозирда, хусусан, саломатлиги ёмонлашгани сабабли сиёсатдан бироз йироӄлашганига ӄарамай, Ҳавелнинг чехияликлар орасидаги обрўси баландлигича ӄолмоӄда.

Прагалик Павел Шидло собиӄ президент ҳаӄида шундай дейди:

”Шахсан мен Вацлав Ҳавелни жуда ҳурмат ӄиламан. Фикримча, у Нобел мукофотини олишга лойиӄ.

Унинг фикрига Прагада яшовчи рус эмигранти Лариса Балановская ҳам ӄўшилади:

”Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Ҳавел мамлакат президенти этиб сайланган ягона диссидент эканини тушунамиз. Менимча, у Нобел мукофотига лойиӄ.

7 яшар прагалик Антония ҳам Вацлав Ҳавелни ҳурмат ӄилиши айтади:

”Жаноб Вацлав Ҳавел ёзувчи ва драматург бўлган. У жуда яхши ва ёӄимли киши. У Вацлав Клаусдан яхшироӄ,” - дейди 7 яшар Тоня Чехиянинг ҳозирги президентини назарда тутиб.

Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ Вацлав Ҳавел билан 2001 йил декабр ойида Прагада учрашганини ёдга олиб, Чехиянинг ўшандаги президенти ҳаӄида шундай дейди:

”Ҳавел биз учун зиёлилар ичидан чиӄӄан ӄаҳрамон. У ўзининг фаолиятини ватани, миллатига фидо ӄилган одам. Президент сифатида Чехия учун ӄўлидан келган нарсани ӄилди. Чехия ҳам давлат сифатида дунёда катта обрў топди.

Вацлав Ҳавелнинг драматург сифатида коммунизм даврида фаолият олиб боргани, тузум ва ҳукуматни танӄид ӄилувчи асарлар ёзиб, уларни ғайриӄонуний равишда Чехословакияда саҳнада ӄўйишга ҳаракат ӄилгани, унинг пьесалари орӄали Ғарб мамлакатлари Чехословакияда кечаётган жараёнлардан хабардор бўлгани ҳам чехиялик, ҳам хорижликлар томонидан юӄори баҳоланади.

Чехословакия тарихи бўйича мутахассис Кирилл Шевченко Ҳавел хизматларини инкор этмаса-да, унинг айрим ҳаракатларига танӄидий ёндашади:

”У, албатта, тарихий шахс. Унинг даврида Чехословакия совет таъсиридан озод бўлди. Бироӄ, шу билан бирга унинг фаолияти оӄибатида 1993 йил январ ойида Чехословакия икки давлат - Чехия ва Словакияга бўлинди. Ваҳоланки, ўша даврда ўтказилган сўровлар чех ва словакларнинг аксарияти ягона мамлакатни саӄлаб ӄолиш тарафдори бўлганини кўрсатган. Аммо раҳбарлар, шу жумладан Ҳавел халӄ иродасига зид бўлган ӄарор ӄабул ӄилди ва мамлакат иккига бўлиниб кетди.

Ҳавел инсонпарвар сифатида танилган. Тарихчи-олим Кирилл Шевченко эса:

”Конкрет тарихий фактларни оладиган бўлсак, баъзи ҳолларда Ҳавел инсонпарварлик эмас, балки уруш тарафдори бўлганини кўрамиз. Масалан, НАТО Югославияни бомбардимон ӄилганида, сўнгра АҚШ Ироӄӄа ӄарши уруш бошлаганида, у НАТО ва АҚШ ҳаракатларини ӄўллаб-ӄувватлади. Югославияда ҳам, Ироӄда ҳам тинч аҳоли, асосан, аёллар ва болалар нобуд бўлаётгани юзасидан ҳеч ӄандай баёнот бермади. Бу инсонпарварлик эмас,” - деб фикр билдиради.

8 октябр куни Нобел комиссияси Тинчлик мукофоти совриндори исмини эълон ӄилади.
XS
SM
MD
LG